БОЛАЖОНЛАРГА МУНОСИБ ШАРОИТ
2021-04-22 16:47:40 145
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августда қабул қилинган 4798-сонли қарорининг 52-бандида туманда 10 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, 11 та мактабгача таълим ташкилотининг бўш турган хоналарини таъмирлаш орқали қўшимча гуруҳлар очиб, туманда мактабгача таълим тизимига жорий йил якунларига кўра болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 37,4 фоиздан 53 фоизга етказиш кўрсатиб ўтилган. Албатта, мактабгача таълми соҳасига берилаётган эътибор фарзандларимиз келажагитни уйлаб қилинаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, 2019 йили қуриб, фойдаланишга топширилган. Бунинг учун давлат бюджетидан 2 миллиард 175 миллион сўм маблағ сарафланган.
– Бизнинг энг асосий мақсадимиз мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамровини кенгайтиришдан иборат. Муассасамизда 3-та гуруҳ мавжуд бўлиб, бу гуруҳларга 90 нафар болажонлар жалб этилган. 2 та 1 йиллик мактабга тайёрлов гуруҳимиз бор ва бу гуруҳларда 60 нафар болажонлар таълим-тарбия олишади. Айни кунда муассасамизда 28 нафар мураббийлар 150 нафар болажонларга тарбия беришади, - дейди биз билан сўҳбатда муссаса мудираси Насима Шаҳобова.
Мазкур мактабгача таълим муассасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташриф буюриб, муассаса мутасаддилари билан учрашди ва юқорида келтирилган масалалар бўйича сўҳбатлашди. Муассасада болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратиб берлиган. Мусиқий зал, спорт бурчаги, кутубхона, севимли ўйинчоқлар тўплами – барча барчаси болажонлар ихтиёрида. Сифатли маҳсулотлардан тарбияланувчиларга уч маҳал озиқ-овқат тайёрлаб берилади муассасада. Яратиб берилган шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда муассаса ходимлари масъулиятни ҳис қилган ҳолда фаолият олиб боришаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram