СПОРТ ФЕСТИВАЛИ
2021-04-20 13:14:08 139
Сўх тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш, Президентимизнинг 6099-сонли Фармонини амалга татбиқ этиш ва давлатимиз раҳбари белгилаб берган 5-та ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича спортнинг бокс, каратэ, теннис, мини-футбол ва шахмат турлари фестивали ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов ва мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
- Бундай тадбирлар туманнинг барча секторларида ўтказилади. Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад энг аввало, уюшмаган ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш ва уларни соҳага кенгроқ жалб этишдан иборат, - дейди туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Суҳроб Қозиев.
Ташкил этилган тадбирда ёш спорчилар мураббийлари раҳбарлигида ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди. Тадбирда иштирок этган уюшмаган ёшларга муассасада яратиб берилган шарт-шароитлар бўйича маълумотлар берилди. Туманнинг барча УЎТ мактабларида дарслардан сўнг соат 17-00 дан 20-00 гача спорт майдончалари ва спортзаллар уюшмаган ёшлар ихтиёрига бериб қўйилган. Бириктирилган мураббийлар раҳбарлигида уюшмаган ёшлар ўртасида турли хил мусобақалар ҳам ташкил этилаётир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram