Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАСИ

×

 2021-04-16 20:43:05    142

PDF юклаш
Чоп этиш


     Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев раислик қилди ва олиб борди.

  Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар раҳбарлари, фаол тадбиркорлар шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 Сессия кун тартибига битта масала - туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан Сўх тумани ҳокимининг мурожаати қўйилди.

 Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан сессия иштирокчилари туман ҳокими мурожаатини тинглашди.

           Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусеав кун тартибидаги масала бўйича маърўза қилиб, иштирокчиларга ушбу долзарб масала бўйича мурожаат этди. Таъкидландики, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8-апрел куни бўлиб утган видеоселектор йиғилишда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чораларини танқидий кўриб чиқилди.

           Йиғилишда айрим вилоятлар ва шаҳар туманларда бу борада олиб борилаётган ишлар бизнес ва ҳукуматнинг талабларига жавоб бермаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

      Бундан ташқари, давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб бериб, одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

 - Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар ҳар биримиздан юксак масъулият талаб этади. Белгиланган режа асосида ишлаш ва ушбу масала юзасидан самарали фаолият юритиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасидир, - деди туман ҳокими ўз мурожаатида.

 Сессия жараёнида бу бўйича аниқ режа ва дастурлар, чора-тадбирлар мажмуи қабул қилиниб, ижроси юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

  Сессияга қўйилган масала юзасидан туман сектор раҳбарлари, депутатлар, туманда фаолият олиб бораётган тижорат банклари мутасаддилари музокарага чиқиб, ўзларининг фикрларини баён этишди ва депутатлар томонидан тасдиқланган режани сўзсиз бажарилиши бўйича таклиф ва тавсияларини беришди.

 Шунинг билан, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашнинг навбатдаги сессияси якунланди.

          Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram