БЎЛИМНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ТАЪМИРЛАНАДИ
2021-04-14 18:30:57 124
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан айни коронавирус пандемияси даврида кам таъминланган, ижтИмоий кўмакка мўҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича хайрли ишлар амалга оширилди. – Биз халқ билан ишлаймиз ва халқ дарду муаммолари, камчликларини ҳал этиш йўлида бор билим ва маҳоратимизни йўлга соламиз, - дейди Сўх тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Масуджон Жумаев.
Айни кунда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ўзларининг янги маскани – 1-сонли УЎТ мактаби ёнидаги бинога кўчиб ўтишмоқда. Бу бинода маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман мактабгача таълим ташкилоти бўлими, “Сувтаъминот” бўлими, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, “Тоза ҳудуд” идораси жойлашган. Мазкур бинода номлари келтирилган идоралар ходимларига қандай шарт-шароитлар яратиб берилган? Шу саволга жавоб топиш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бу масканга ташриф буюрди ва тегишли идоралар вакиллари билан учрашди.
Маълум бўлишича, мазкур бино маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобига ўтказилган ва бу ерда эндиликда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади. Таъмирлаш ишлари ва мебель жиҳозларини етказиб берилишида туман ҳокими томонидан ёрдам берилиши таъкидлаб ўтилди. – Бинонинг бир қисмида туман таърихига доир музей ташкил этамиз. Шунингдек, Сўх тумани фидойи фарзандлари хотирасига бағишлаб хотира бурчагини ҳам ташкил қилишимиз лозим, - деди туман ҳокими.
Бўлим ходимлари маълумотига кўра, бино мактаб ичида жойлашгани боис, бинога кириш ва ундан чиқиш учун алоҳида йўлак ва ҳожатхона ташкил этиш биринчи галдаги вазифа саналади. Туман ҳокими бошчилигида бино жойлашган мазкур ҳудуд бўлим мутасаддилари ва 1-сонли УЎТ мактаби раҳбарияти билан ўрганилиб, кириш ва чиқиш йўлаги, ҳожатхона қуриш бўйича режалар тузилди. Яқин кунларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram