“ҲОКИМ СТИПЕНДИЯСИ” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
2021-04-14 17:47:57 118
Сўх тумани ҳокимининг 2021 йил 24 февральдаги 51-сонли қарорига асосан ёшларни билим савиясини ошириш, энг асосийси уларни рақобатбардош кадрлар бўлиб етишиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида туманимиз таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ҳоким стипендияси” танлови ташкил этилган. Туман маданият бўлимининг мажлислар залида “Ҳоким стипендияси” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи туман бўлими бошлиғи Равшанжон Комиловнинг маълумотига кўра, ушбу танловда тумандаги барча таълим муассасалари ўқувчилари иштирок этишди. Танловнинг якуний босқичида 32 нафар ўқувчилар 5-та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Натижада 5 нафар ўқувчилар танловнинг мутлоқ ғолиби деб топилди. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва барча ғолибларни табриклади.
Тадбир якунида “Ҳоким стипендияси” совриндорлари – 2-сонли УЎТ мактаби ўқувчиси Асадбек Султонбоев, 5-сонли мактаб ўқувчиси Нилуфар Ниҳолжонова, 7-сонли УЎТ мактабидан Шукрулло Шералиев, 11-сонли мактаб ўқувчиси Исожон Аъзамов ва 1-сонли ИДУМ ўқувчиси Диёра Мўъминжоноваларга туман ҳокими томонидан сертификатлар ва 300 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари тақдим этилди. Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар яна икки ой 300 000 сўм миқдордаги “Ҳоким стипендияси”ни олишга муваффақ бўлишади. Туманда бундай танловлар анъанавий ўтказилиши бўйича режалар тузилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram