КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2021-04-13 17:12:49 179
Барчамизга маълумки, Офтобру маҳалласи ҳам “қизил ҳудуд”даги маҳалла бўлиб, айни кунда бу ҳудудда тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бугун Офтобруда бўлиб, маҳалла раиси билан учрашди ва маҳаллада амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўҳбатлашди. Маҳалла раисининг маълумотига кўра, маҳаллада айни кунда туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимлари томонидан электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида маҳаллада темир бетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача маҳаллада 50 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди.
Шунингдек, маҳаллада сув таъминоти танқислиги боис, ушбу йўналишда ҳам маҳалла аҳли ҳашар йўли билан анча меҳнат қилишган. Маҳалла аҳли кучи билан Офтобрунинг “Пастки маҳаласида” ҳажми 4 тонналик сув иншооти қурилган ва айни кунда ушбу иншоот мутахассислар томонидан синовдан ўтказилмоқда. Агар ушбу ҳашар йўли билан қурилган сув минораси синовлардан муваффақиятли ўтса, бу каби иншоот бошқа гузарларда ҳам бунёд этилиши режалаштирилган. Маҳаллада ёшларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича ҳам сектор “бошқарув офиси” ва мутасаддий идоралар вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаяпти. Маҳаллада янги экобозор ташкил этилди ва яқин кунларда фойдаланишга топширилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram