Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРОР ВА ИЖРО

×

 2021-03-24 16:14:48    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрь кунги 4075-сонли қарори асосида 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган “Йўл харита” сининг 6-бандида “Алькоголь ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун қўшимча шароитлар яратиб, ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар ажратиш, уларни зарур анжомлар билан жиҳозлаш ва дори воситалари билан таъминлаш” кўрсатилган.

        Бунинг учун, туманимизнинг Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ШХУ биносида 3та палата ва битта хона ажратилди. Янги муассаса – ҳушёрхонага 1 нафар врач, бир нафар тиббиёт ходими, ҳамда муассасани қўриқлаш мақсадида бир нафар ИИБ ходими жалб этилади.

        Муассасани ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ушбу шифокорлар хизмат уйига ташриф буюриб, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти билан ҳушёрхонага ажратилган палаталар ҳолатини кўздан кечирди. 

        Бинони белгиланган тартибда қўилган талабларга мос равишда қайта  таъмирлаш, керакли инвентарлар билан жиҳозлаш, тиббиёт ходимлари учун штат бирликлари ажратиш ҳамда уларни қўриқлаш мақсадида ички ишлар ходимларни бириктириш бўйича туман ҳокими томонидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ушбу муассаса белгиланган мудатда фойдаланишга топширилиши бўйича ҳам мутасаддиларга вазифалар юкланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram