Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТВ ЖАМОАСИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЭЪТИБОРИДА

×

 2021-03-02 10:28:04    157

PDF юклаш
Чоп этиш


СЎХ ТВ ЖАМОАСИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЭЪТИБОРИДА

         1999 йилнинг декабрь ойидан бошлаб фаолият олиб бораётган Сўх телевизион студиясининг ижодий ва техник жамоаси бугун вилоят ҳокими эътибори туфайли янги лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда. Вилоят ҳокимининг алоҳида эътибори туфайли СЎХ ТВ моддий базасини мустаҳкамлаш мақсадида 150 000 000 сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағнинг бир қисми студиянинг таъмирланиши учун сарфланади. Айни кунда ушбу даргоҳда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

         - Биз яратиб берилган барча имкониятлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Зеро бизнинг асосий мақсадимиз халқимизга сидқидилдан хизмат қилишдан иборат. Вилоят ҳокими томонидан берилган янги "DAMAS" автомашинаси ҳам ушбу юксак эътибор нишонасидир. Бугун студияга ташриф буюрган туманимиз ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам ҳар доим бизга кумакдош эканликларини таъкидлашди. Барча ходимлар номидан бундай эътибор учун самимий миннатдорчилик билдираман, - дейди СЎХ ТВ гуруҳ раҳбари Фарҳоджон Миршарипов.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати