Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ХЎЖАКЎРСИНГА ЭМАС”

×

 2021-02-27 10:50:18    181

PDF юклаш
Чоп этиш


“АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ХЎЖАКЎРСИНГА ЭМАС”

         Бугун Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг маҳалла аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида маҳалла аҳлини қийнаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилди. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, фуқаролар муаммо-камчиликларини аниқлаб, уларни ечиш чораларини кўришда ташкил этилаётган бундай учрашувларнинг аҳамияти катта.

         Учрашувда асосан маҳалла фуқаролари газ таъминотидаги вужудга келаётган муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги, иш жойи билан таъминлаш, маҳалланинг ободлиги, маҳаллада талаботдан келиб чиқиб, тиббиёт ходимларининг тунги навбатчилигини ташкил этиш, маҳаллада янги замонавий кўп қаватли уй-жойлар бунёд этиш, моддий кумак кўрсатиш каби масалалар бўйича  мурожаат этишди. Тушган 8 та мурожаатдан биттаси ижобий ҳал этилиб, 6 тасига тушунтириш берилди ва 1 та масала тегишлилиги бўйича масъуллар, хусусан, ҳудуддаги сектор бошқарув офиси раҳбариятига бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

         Маҳаллада туман ҳокими ташаббуси ва тавсиясига асосан тикувчилик ва асаларичилик ўқув маркази ташкил этилади. Шунингдек, янги давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган маҳалла хизмат уйининг иккинчи қаватида тадбиркорлар учун маскан ва бинонинг ёнида мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Учрашувда туман ҳокими яйловлардан фойдаланиш ва бу бўйича қўшни давлат фуқаролари билан мустаҳкам дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш давр талаби эканлигини таъкидлади.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати