ЭЪТИБОР
2021-01-14 19:42:35 155
ЭЪТИБОР
Ватан ҳимоячилари куни мафтункор табиати билан барчани ўзига ром этган гўзал Сух туманида ҳам кенг нишонланди. Ушбу улуғ айёмда туман ҳокимлиги томонидан Ватанимиз ҳимояси йўлида жонбозлик кўрсатган фуқароларимиз янада қадрланиб, уларга ғамхўрлик кўрсатилди. Байрам совғалари топширилди.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, туман прокурори Фарҳоджон Абдувалиев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Фариджон Турабоев, бошқа мутасадди идоралар вакиллари, туманимизда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари Ленбур маҳалласида бўлиб, Ватан ҳимояси йўлида ўз жонини фидо қилган юрт ўғлони – Хайриддин Холбоев хонадонида бўлдилар. Хайриддин Холбоевнинг ота онаси – Шодибой ва Гулсунби Холбоевларга Фарғона вилояти ҳокимининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, Хайриддин Холбоевнинг оиласига туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, 12494 ҳарбий қисм ва туман мудофаа бўлими томонидан ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати