ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУАММОЛАР ЕЧИЛМОҚДА
2020-12-23 15:39:17 176
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУАММОЛАР ЕЧИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Сўх тумани бўлимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг қабули ўтказилди. Айтиш лозимки, туман ҳокимининг навбатдаги қабулида ҳам кўпгина муаммо ва камчиликлар ҳал этилди.
Қабул жараёнида туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, туман бандликка кўмаклашиши маркази, давлат хизматлари маркази вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Туман ҳокими қабулида фуқароларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш ҳамда ҳудуддаги ишбилармонлик ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид камчиликлар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан қабулга ёзилган 33 нафар фуқаролар қабул қилинди ҳамда аниқланган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди. Шундан 19 нафар фуқаронинг мурожаати ўз ечими топган бўлса, 12 нафар фуқаронинг мурожаати мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқишга йўналтирилди ва уларнинг ечими бўйича мурожаат эгаларига маълум қилиниши таъкидланди. Қабулда 2 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати