МУРОЖААТДАН СЎНГ...
2020-11-23 17:14:25 164
МУРОЖААТДАН СЎНГ...
“МУРОЖААТ-СУХ ТУМАНИ” телаграм-каналимизга 2020 йил 13 ноябрь куни “Демурсад маҳалласи, Симодон массивига 2-та тик қудуқ ковлаб бериш учун давлатимиз роҳбари томонидан маблағ ажратилган ва 2020 йилда дастурга киритилган. Аммо нега фирма бошлиғи келиб уша бурения қиладиган мошинасини ўрнатиб 20 метр ковлагандан кейин яна мошинасини бошқа томонга олиб кетишди. Нега ўша 20 метр ковланган қудуқ бирярим ой буладию ҳечкимнинг яни биронта мутасадди ташкилотларнинг хаёлига ҳам келмаяпти илтимос ушбу масалани ҳал этишда ёрдам беринглар” деган мазмунда (матнни айнан келтирдик) мурожаат тушган.
Ушбу мурожаат муаллифларига малий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ирригация бўлимига мурожаат этдик ва мазкур идора раҳбари Ў. Болтабоевдан қўйидаги мазмунда жавоб хати олдик: “СЎх туманидаги Варган, Касмидон, Самидон, Малбут, Девайрон, Тоён ва Ҳушёр массивларидаги фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш мақсадида тик суғориш қудуқлари ва насос агрегатлари қуриши учун инқирозга қарши курашиш жамгармаси маблағлари ҳисобидан 3.5 млрд сўм ажратилиш 2020 йил якуни бўйича бажарилиши кўрсатилган.
Фарғона вилоят ҳокимининг 28.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 октябрдаги 575-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” ги 254-сонли қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорда республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларида, шунингдек, маҳаллий бюджетларда назарда тутилган айрим харажатларни мақбуллаштириш белгиланган, шундан Сух туманига тик қудуқ қуриш учун ажратилган 3.5 млрд сум маблағдан 1.2 млрд сўми мақбуллаштирилди.
Симодон массивидаги тик қудуқ дазиш давомида 20 метр чуқурликда яъне скала катта тошларга дуч келгани ҳамда сув билан ҳайдалган гулбута тоғ ёпиқлари билан оқиб кетиб бурғулаш ишлари олиб боришда муаммолар чиқганлиги учун ишлар тўхтатилган.
Шу сабабли туманда Касмидон массивида 1 дона, Симодон-2 массивида 1 дона, Девайрон массивида 1 дона тик қудуқ қазилиши ва Тоён массивида насос агрегати қуриш ишларига ажратилган жами 1.2 млрд сўм мавлағ мақбуллаштирилган.
Бундан ташқари Симодон-1 массивида 1 дона тик қудуқни 120 метр чуқурликда бурғулаш ишлари ҳамда трансформатор ва столба ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ирригация бўлими бошлиғи имзо Ў. Болтабоев”
Айтиш лозимки, ҳар бир мурожаат негизида фуқароларимизнинг дарду ташвишлари, муаммо ва камчиликлари, уларнинг тақдири мужассам ва мутасадди раҳбарлар фуқароларимиз томонидан тақдим этилаётган мурожаатларга бефарқ бўлмасалар, нур устига аъло нур бўларди.
Ҳурматли Сух тумани фуқаролари! Агар Сизни бирон бир муаммо ўз гирдобига олган бўлса ё камчиликлардан қийнаётган бўлсангиз, бизга - https://t.me/murojaat_sux ёки https://t.me/suxliklars телеграм каналига мурожаат этинг. Илтимос, мурожаат йўллаётганда ўрнатилган тартибларга риоя этинг. Мурожаатда исмингиз, фамилиянгиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатишни унутманг. Чунки мурожаатлар мутасадди раҳбарлар томонидан манзилли ўрганилиши мумкин.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати