КИТОБХОНЛАРГА АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ
2020-11-09 16:26:58 172
КИТОБХОНЛАРГА АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 07-июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмат кўрсатишини янада такомиллаштириши туғрисида"ги ПҚ-4354-сонли қарорига мувофиқ Республика буйича 186 та ахборот кутубхона маркази қаторида Сўх туманида ҳам ташкил этилди.
Иш фаолиятини йил бошидан бошланган туман ахборот кутубхона маркази жами булиб 9 761 номдаги 21 608 нусхадан иборат китоб фондига эгадир. Китоб фондидаги адабиётларнинг 6 078 номдагиси (13 060 нусха) кирилл, 253 номдагиси (470 нусха) лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида, 2 146 номдагиси (5 309 нусха) рус тилида, 1 284 номдагиси (2 769 нусха) эса бошқа хорижий тиллларда ёзилган. Шунингдек, бу даргоҳда 4 мин 574 дан ортиқ электрон адабиётлар ҳам жамланган. Айни вақтга қадар 4 354 нафар кутубхона аъзоларига хизмат кўрсатиб келмоқдамиз.
Ахборот кутубхона марказига Wi-Fi тармоғи ўрнатилиб, китобхонлар учун қҳшимча рақамли қулайликлар яратилди. Энди, чексиз интернетга эга бўлганимиздан кейин ташриф буюрувчиларимиз сони ҳам кескин ортишига ишонаман. Китобхонлар учун яратилаётган бундай қулайлик юртимизда барча соҳаларни рақамлаштириш буйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасидир. Биз инсонлар қалбига маънавият улашаётганимиздан мамнунмиз.
Кутубхонада ҳафтанинг шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 08:00 дан 16:00 гача китобхонларга хизмат кўрсатилади.
Зафар Ғаниев - туман ахборот кутубхона маркази директори