Асосий мақсад – аҳоли муаммо ва камчиликларини бартараф этилишида кўмаклашиш
2020-09-12 17:15:39 196
Асосий мақсад – аҳоли муаммо ва камчиликларини бартараф этилишида кўмаклашиш
Ҳар бир раҳбарнинг зиммасига бугун халққа хизмат қилиш, аҳоли дарду муаммолари билан яшаш ва албатта, мавжуд камчиликларни бартараф этишдек масъулиятли вазифалар қўйилган. Бу масъулиятли вазифалар инсон манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси Сух тумани бўлимида туман ҳокимининг қабули ўтказилди. Карантин чекловлари юмшатилаётган паллада бу тадбирнинг ўтказилиши халқ манфаатига хизмат қилиши ҳеч кимга сир эмас. Чунки коронавирус пандемияси даврида аҳоли ўртасида анча-мунча муаммо ва камчиликлар тўпланиб қолгани ҳам рост гап. Сух тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Қ. Раҳимбердиев иштирокида бўлиб ўтган қабулда мурожаатларнинг кўп қисми жойида қаноатлантирилди.
-“Мен Шарқобод маҳалласида яшайман. Пандемия даврида асосий фаолиятимиз – тадбиркорликдан ҳам айрилиб қолдик. Сабаб маблағ етишмовчилиги. Турмуш ўртоғим касалманд. Устига устиак фарзандим ҳам хасталик ёстиғига михланиб қолган. Дори-дармонсиз куни ўтмайди. Ногирон. Анчагина қийналиб қолдик. Ўғлимни даволаш ва унга махсус тиббий ускунани олишимизда амалий ёрдам берсангиз”, - дея муроожаат қилди туман ҳокимига Шарқободлик Анорхон Каримова. Мурожаатдан сўнг, имконият доирасида бу оилага модий кўмак кўрстаиш, шунингдек, ногирон фарзандига махсус тиббий ускунан олиб беришадиган бўлди. Шунингдек, бемор туман тиббиёт марказида даволанадиган бўлди.
Қабулда фуқаролар асосан тиббий ёрдам олиш, болалар нафақаси, ишга жойлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банк кредити ажратиш, ер масаласи, оилавий масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат этишди. Мурожаат этган аксарият фуқароларнинг муаммо ва камчиликларини ҳал этиш бўйича туман ҳокими мутасадди ташкилот-корхона, муассасалар раҳбарларига топшириқлар берди. Фуқаролар Зарифа Мажнунова, Абдусаттор Шеров, Тожибой Фозиловлар ушбу қабулдан хурсанд бўлишди, чунки уларнинг муаммолари туман ҳокими кўмагида ҳал этилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати