Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

×

 2020-09-12 16:25:28    154

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ  ҚАРОРИ 

8- сентябр 2020 йил                    № -VI-13-2                            Сўх тумани

 

15-Демурсад, 10-Обишир, 23-Тул, 25-Ғазнов, сайлов округлари бўйича  бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Туман Кенгаши


Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 08 сентябрдаги “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланганлиги кўрсатиб ўтилсин.

4. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссияси раиси Қ.Амирбековнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. 15-Демурсад, 10-Обишир, 23-Тул, 25-Ғазнов сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати сайлови 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни ўтказилсин.

6. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (А.Темиров) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарор билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

         7. Ушбу қарор Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.

         8. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.


              Сессия раиси                                                М.Жумаев