Жорий этилган карантин чекловларига риоя этайлик!
2020-07-28 19:24:41 237
Жорий этилган карантин чекловларига риоя этайлик!
Туманимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратура, миллий гвардия, сантиария-эпидемилогик осойишталик маркази, Ёшлар Итифоқи, туман маданият бўлими ҳамкорлигида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Лекин баъзи ҳудудларда карантин чекловлари ва тартиб-қоидаларига риоя этмаётган фуқаролар ва автомобиллар ҳаркати кўзга ташланмоқда. Шуни унутмаслигимиз лозимки, кўрилаётган барча чоралар бизнинг саломатлигимизни асрашга қаратилган.
Туман ҳокимлигида ташкил этилган тезкор штабнинг бизга берган маълумотига кўра, бугун туман СЭОМ ходимлари томонидан Ҳушёр, Ленбур, Тул, Ровон, Шарқобод, Обишир, Ғазнов, Зангат, Мулгон, Сўх, Истиқлол, Қизилқиёқ, Янгиариқ, Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 770 хонадон, 1378 та автомобил, 19 та савдо дўконлари дезинфекция қилинди. Тадбир бошидан туманнинг 50 885 хонадонларида зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.
Пандемия даврида автомобилларнинг бемақсад ҳаракатланишини олдини олиш бўйича ташкил этилган блок-постларда ҳамкор ташкилотлар мунтазам фаолият олиб боришаётир. Туман ҳудудида ташкил этилган 10-та блок-постларда ИИБ ходимлари фуқароларнинг карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилишлари, яшаш манзилидан бемақсад кўчага чиқмасликлари, тиббий ниқобсиз жамоат жойларида юрмасликлари борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб боришмоқда, бемақсад ва тиббий ниқобсиз юрган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилмоқда.
Сух туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга мўҳтож бўлган оилаларга оддий тиббий ҳимоя ва антисептик ҳамда бошқа шахсий гигиена воситаларини сотиб олишларига амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг қўл телефонлари орқали боғланиб уларга яқиндан моддий ва амалий ёрдам курсатиб келинмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши, туман маданият бўлими ходимлари ва ҳақ тўланадиган жамоат иши орқали бандлиги таъминланган ёшлар томонидан бугун Қақир, Ленбур, Ҳушёр, Шарқобод, Демурсад, Зангат, Янгиариқ, Сўх, Соҳибкор, Қалача, Сарибозорча МФЙларида “Covid-19”пандемиясини олдини олиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Айниқса, коронавирус пендемиясини олдини олиш бўйича туман маданият бўлими ходимлари томонидан сайёр радиоузеллар орқали олиб борилаётган тарғибот ишлари таҳсинга лойиқ.
Туман тиббиёт бирлашмасининг тақдим этган маълумотига кўра, бугунги кунда 471 нафар фуқароларимиз уй карантинига олниган бўлиб, 14 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси билан гумонланиб, Хушёр юқумли касаликлар шифохонасида даволанмоқда. Кун давомида ҚВП патронаж ҳамширалари ва мудирлари томонидан фуқароларни назорат қилиш ишлари олиб борилмоқда. Карантиндаги фуқаролар орасида тана ҳарорати кўтарилиши аниқланмаган, ходимлар кучайтирилган ҳолатда иш олиб боришаётир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати