Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 259 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди

×

 2020-07-03 18:17:45    126

PDF юклаш
Чоп этиш


         Имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди

         Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кўп ишлар амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатимизда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Кенгаш томонидан акциялар ташкил этилиб, акциялар доирасида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

         Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Исожон Мастоновнинг маълумотига кўра Кенгаш таркибида “Фидокор ёшлар”, “Мадад гуруҳ”лари ҳам ташкил этилган. Бундай гуруҳларни ташкил этилишидан асосий мақсад ҳудудлардаги ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларнинг уй юмушларида яқиндан ёрдам беришдан иборат.

         Бугун Президентимиз томонидан берилаётган эътибор туфайли имконияти чекланган ёшлар ҳам ўзларини ҳеч кимдан кам эмасликларини қалбан ҳис қилишмоқда. Зеро инсонга наф келтириш олий бахт эканини бугунги ёшларимиз теран англаб, фаолият юритишаётир.

         Байрам доирасида туман Кенгаши томонидан ҳудудлардаги 20 нафар имконияти чекланган ёшлар ҳолидан хабар олинди. Уларга байрам табриги сифатида самимий тилаклар билдирилди. –“Биз Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши томонидан барча 20 нафар ёшларимизга байрам совғалари ташкил этдик. Ушбу совғаларни ёшларимизга тантанали равишда топширдик. Барча имконияти чекланган ёшларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди”, дейди Исожон Мастонов.

         Ҳа, чин дилдан, самимият ила баён этилган дил изҳорлари ҳар бир инсонга куч-қувват ва ғайрат бағишлайди. Байрам совғаларини ёшларимиз чексиз миннатдорчилик билан қабул қилиб олишди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати