Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди
2020-05-25 11:05:05 185
Кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди
Туманимизда “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муқаддас Рамазон ойи кунлари ва Ҳайит арафасида кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олинишида ва уларга амалий кӯмак кӯрсатилишида саховатпеша ҳамюртларимиз салмоқли ҳисса қӯшишди. Айни рӯзаи Рамазон кунларида қилинган хайрли амалларнинг савоби ҳам катта бӯлади.
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодиржон Сафоев ҳам маҳалланинг кам таъминланган, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларга ташриф буюриб, маҳалладоларини ҳайит билан табриклаб, уларга совға-салом улашди. Маҳалла раиси томонидан эҳтиёжманд оилаларга оилаларга бир миллион тӯрт юз минг сӯмлик гӯшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, маҳалла раиси томонидан Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжман оилаларга ҳам эҳсонлар тарқатилди. Бу оилаларга 230 000 сӯмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати