Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фахрийларимиз эъзозда

×

 2020-05-25 10:42:41    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Фахрийларимиз эъзозда

         Мирзожон Хӯжамов. Бу ном барча Сух туманида аҳолисига таниш десак, асло муболаға қилмаган бӯламиз. Домулло Мирзожон Хӯжамов бутун умрини таълим-тарбия соҳасига, мактаб ишига бағишлаган фидоий инсонлардан. Оддий ӯқитувчиликдан мактаб директорлиги, таълим соҳаси раҳбарлигигача кӯтарилган Мирзожон Хӯжамов бугун фарзандлари ва шогирдлари эъзози, эътиборида. Муборак юз ёшга яқинлашган Мирзожон-домлани зиёрат қилиш, фахрий ӯқитувчини муборак Рамазон Ҳайити билан табриклаш мақсадида Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Хӯжамовлар оиласига туман ҳокими Фаррух Усаров, туман давлат хавфсизлиги бӯлими бошлиғи А. Маҳмудов ва бошқа мутасаддий идоралар вакиллари ташриф буюриб, домла билан самимий сӯҳбатлашди. Домлага шогирдлари номидан озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

         Дарҳақиқат, Ватан равнақи ва юксалишига ҳисса қӯшган инсонларнинг доимий эътибор-эъзозда бӯлишлари бу инсонларга бӯлган юксак эҳтиром нишонасидир. “Падари бузургворимизга нисбатан бӯлган бундай эътибор ва эҳтиром учун оила аъзоларимиз номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз” – дейди домланинг изидан борган фарзанди Улуғбек Хӯжамов.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати