Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СУХДА ДАВЛАТ ТИЛИГА ЭҲТИРОМ

×

 2019-10-19 16:33:49    122

PDF yuklash
Chop etish


  Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан таълим соҳасини янада ривожлантириш, ӯқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани эътирофга сазовор. Зеро, таълимга эътибор бу келажакга эътибор деганидир. Олис Сухда ҳам яратиб берилаётган имкониятлар самараси ӯлароқ таълим сифати тобора ошиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ӯтиш лозим. Туманга Президент Администратсияси топшриғига асосан бир гурӯҳ соҳа мутахассислари, олий таълим ректор ва ӯқитувчилари  мактаблардаги таълим сифати, бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, амалий ёрдам бериш  мақсадида ташриф буюрдилар. Фарғона политехника институти ректори бошчилигида туманга келган ишчи гурӯҳ дастлаб 11 –сонли умумтаълим  мактабида бӯлиб, ӯқитувчи ва ӯқувчилар билан сӯҳбатлашдилар.

  Сухда тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди. Шунинг учун мактабларда таълим тожик тилида олиб борилади. Аммо биринчи синфга келган мактаб ӯқувчиси ҳам давлат тилида бемалол сӯзлаша олади. Зеро, Сухда давлат тилига эҳтиром мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидан эмас, оиладан бошланади. Давлат тилини ӯз она тилларидек яхши билган ва бемалол сӯзлаша олган сухлик ӯқувчилар  ишчи гурӯҳ аъзоларини ҳайратда қолдиришди. 

  Тумандаги умумтаълим мактабларининг сони йигирма тӯққизтани ташкил этади. Ҳар бир мактабда бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар сезиларли даражада кӯзга кӯринмоқда. Яна бир муҳим жиҳат, туманда турли олийгоҳларга ӯқишга кираётган ёшларнинг сони тобора кӯпайиб бормоқда. Бу эса, турли соҳаларда кадрлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. 

  Сух тумани ҳокимлиги ахборот хизмати