4 январь санаси тарихда
2020-01-04 11:33:00 175
4 январь 1963 йил - Чилонзор тумани ташкил қилинган кун
Чилонзор тумани (Бунёдкор шоҳ кўчаси, 50)- Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1963 йил 4 январда ташкил қилинган.Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин туманда қурилиш ишлари авж олди.Туман шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Тошкент вилоятининг Загиота туманлари билан чегарадош. Шимолда Оқтепа канали, шарқда Бўрижар канали, жануби-ғарбда Ўрта Осиё темир йўли бўйлаб Тошкент автомобил халқа йўли ва Бўрижар каналигача давом этган. Майбони 2994 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майдони 1,334минг гектар.Аҳолиси 217,3 минг киши, асосан, ўзбеклар, руслар, шунингдек, татар, корейс, қозоқ ва бошқа миллат вакиллари яшайди (2009). Кўчалари 258та, асосийлари- Бунёдкор шоҳ кўчаси, Муқимий, Чўпонота, Гавҳар, Чилонзор, Кичик халқа йўли, Лутфий, Қатортол. Ҳудудда Чилонзор Э,М, 1-10, 16-20, 20а мавзелари ва 49та маҳалла мавжуд. Ҳудудидан Новза, Чўпонота, Ботирма, Катта Қаъна, Бўрижар, Оқтепа, Анҳор ва бошқа каналлар оқиб ўтади. Ҳудудида 4172қўшма, кичик ва ҳусусий корхоналар, 42 саноат корхонаси, кўрлар жамиятининг ишлаб чиқариш комбинати, “Реле ва автоматика”, “Алгоритм” корхоналари, электр рўзғор буюмлари заводлари, чой фабрикаси, тўқимачилик корхоналари, “Ўзбекқоғозтаъминот” ва бошқалар ишлаб турибди; лойиҳалаш институтлари, конструкторлар бюроси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия академиясининг Тошкентдаги филиали, 36 умумий таълим мактаби, 4академик лицей, 15 касб-ҳунар коллежи, 62 мактабгача таълим муассасаси, 6 касалхона, 3 диспансер ва 8 та поликлиника бор. Аҳолига 2500 дан зиёд савдо шохобчаси, 120дан зиёд умумий овқатланиш жойлари, 338 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, Чилонзор буюм бозори, 3 ихтисослашган ва 1 деҳқон бозори хизмат қилади. Муқимий номидаги мусиқа ва драма театри, Давлат мусиқали комедия(оперетта) театри, Гагарин номидаги кинотеатр, Ўзбекистон миллий боғи, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғИ, “Истиқлол” саройи ,2 музей, 2 маданият уйи фаолият кўрсатади. 3 спорт мажмуаси, 35 спорт зали, 200га яқин спорт майдончаси, 6 сув ҳавзаси, отчопар мажмуаси бор.
Тумандаги баъзи жойлар Тошкент тарихи билан боғлиқ. Чилинзор Оқтепаси, Хирмонтепа, Мозортепа археологик ёдгорликлари (5-8-асрлар, 10-11-асрлар), Абулқосим мадрасаси, Хайробод Эшон мажмуаси каби республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар туман ҳудудида жойлашган.
4 январь 1997 йил - фахрий унвон таъсис этилган кун
1997 йил 4 январь-“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ҳодими” фахрий унвони таъсис этилди.