2 январь санаси тарих зарварақларида
2020-01-02 12:17:55 183
2 январь 1959 йил - Ернинг биринчи автоматик сайёралараро станцияси “Луна-1” учирилган кун
“Луна-1” станцияси жойлашган учиш аппаратининг кўтарилиши ва ракета учишини таъминлайдиган уччала қисмининг парвози яхши ўтди. 1959 йилнинг 3 январидан ракетанинг учинчи қисмидан махсус қурилма орқали оғирлиги 1килограмм чиқадиган натрий булути чиқарилди. Бу булутни бир неча минут мобайнида олтинчи самовий катталикдаги кометадек Ердан кузатишди. Бироқ“Луна-1” радиобошқаруви Автоматик Сайёралараро Станция учун лозим бўлган орбитага чиқа олмади. Натижада Ой сатҳига қўниш режаси амалга ошмади. Ракета учганидан 62 соат кейин аккумуляторлар ўтириб қолгани боис станция билан алоқа йўқолди. “Луна-1” станцияси Ердан 500000 километр узоқликдаги гелиоцентрик орбитаган чиқди ва тахминан 450 сутка бир марта айланадиган Қуёшнинг биринчи сунъий йўлдошига айланди. 1959 йилнинг сентябрида Бойқўнғир космодромидан ўзида “Луна-2” автоматик станцияси бўлган “Восток-Л”ракетаси учирилди. Айнан шу “Луна-2” биринчи марта Ой юзасига қўнди.
2 январь 1992 йил - Хитой Халқ Республикаси билан дипломатик алоқа ўрнатилган кун
1991 йил Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон мустақиллигини тан олиб 1992 йил дипломатия муносабатлари ўрнатила бошлади. Ўзбекистон билан Хитой ўртасида шериклик муносабатлари, дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларация, шунингдек, наркотик воситаларнинг, психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши ва суиистеъмол этилишига қарши курашда ҳамкорлик қилишга, техникавий-иқтисодий ҳамкорликка оид битимлар имзоланди. Хитойдан Ўзбекистонга техника, электроника, электр жиҳозлари, кофе, халқ истеъмол моллари, чой ва зиравор, оптика приборлари ва аппаратлари, транспорт воситалари, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак, пойабзал ва бошқалар келтирилади. Ўзбекистон Хитойга рангли металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, минерал ёнилғи, нефть ва нефть маҳсулотлари, пахта ва ипак толаси, пластмасса ва бошқалар юборилади.
Икки мамлакат ўртасида маданият, фан, техника ва таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик ривожланмоқда. Хитой вакиллари Самарқандда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида, Ўзбекистон фольклор жамоалари Пекинда ҳар йили ўтадиган халқаро маданият ва туризм фестивалида мунтазам иштирок этади. 2000 йилда илмий-техника ҳамкорлиги бўйича махсус қўмита ташкил этилган. 2001 йил Тошкентда Хитой маданий маркази ташкил топди.
2001 йилда Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгандан бери ушбу ташкилот доирасидаги муносабатлар ривожланмоқда. Айниқса, терроризмга қарши кураш ва Ўрта Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик кенгаймоқда. Мазкур ташкилотнинг юридик асосларини ишлаб чиқиш ва унинг амалий вазифаларини белгилашда Ўзбекистон фаол иштирок этди. 2004 йилдан Ўзбекистон ва Хитой Халк Республикасининг Синьцзян-Уйғур мухтор райони телевидение компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
2 январь 1839 йил - Луи Дагер Ойнинг биринчи фотосуратини олган кун
Ой—бошқаларига нисбатан кўп қадим замонлардан буён Ер атрофида айланишига ҳеч кимда иккиланишга шубҳа қолдирмаган ягона осмон жисми ҳисобланади. Ой Ернинг ягона йўлдоши ҳисобланади ва ундан ўртача 384 400 км масофа узоқликда жойлашган. Ой қуёш ёруғлигининг акси билан ёришиб кўринади. қуёшнинг кучли фаоллигидан сўнг Ой сирти баъзи қатламлари люминесценция таъсирида хира ёришиб кўриниши мумкин. Ой либрацион таъсирни ҳисобга олмаганда ўз кўтарилиш кучи шарофати билан Ер сатҳига доим бир томонлама кўриниб туради. Шунга кўра, Ой бир ой мобайнида Ер атрофида айланади, ҳаммага маълум бўлган алмашиниш фазаси ҳодисаси юз беради. Ердан фақат Ойнинг ёришган томони кўринади. Шу давр мобайнида Ер, Ой ва Қуёшнинг ташқи кўринишидаги нисбий ўзгариш сабабли Ойнинг айланиши узлуксиз ўзгариб туради. Ой юзаси бўйича тадқиқотлар Ердан ва космик аппаратлар ёдамида ўтказилган. Ойнинг биринчи фотосуратини 1839 йилнинг 2 январида Луи Дагер амалга оширган. Ва 1839 йилнинг август ойидагина кенг жамоатчиликка суратга олиш жараёни таништирилган. Бир йилдан сўнг, 1840 йилда АҚШлик олим Ж. У Дрейпер Ойнинг телескоп орқали суратини олишга эришди. Юпитер, Сатурн ва Уранга бўлган космик аппаратлар парвозлардан олинган илмий маълумотлар Ой Қуёш системасидаги бошқалардан ажралиб турадиган табиий йўлдош эканлигини тасдиқлади. Унинг ўнқир-чўнқир кратерлардан ташкил топган сатҳи —сув ва атмосфераси йўқ унумсиз кенглик ҳисобланади. Бунга 1969-1972 йилларда “Аполлон”дастурини Ойга сиртида олиб борган астранавтлар амин бўлдилар. 1969 йилнинг 21 июлида инсон Ойга биринчи бор қадам қўйди.
2 январь - Петербургда «Роботлар кўргазмаси» бўлиб ўтган кун
Петербургда «Роботлар кўргазмаси» биринчи марта ўтказилган бўлиб, унда дунёнинг барча чеккаларидан иштирокчилар қатнашадилар. Бундан ташқари шу куни Роболабораторияда ҳақиқий темир одамни йиғиш мумкин. Кўргазмада Англия, Франция, Америка ва бошқа мамлакатлардан роботлар қатнашдилар. Роботлардан бири эртаклар ўқийди, бошқаси моҳирона рақс тушади, қўшиқ айтади ва Шекспир асарларини ёддан ўқийди, учинчиси театрда ишлайди ва тажрибали конферансье, тўртинчиси эса қийин алгебра масалаларини ечади. Зеленограддан Пушкин исмли робот шоир қиёфасининг аниқ акси бўлиб, роботнинг имкониятлари бу билан чегараланмаган, у буюк рус шоирининг ҳаёти ҳақида кўп маълумотларни айтиб беради. Тадбир давомида турли ўқув дастурлари ва маҳорат дарслари ҳам ўтказилади.
2 январь 1950 йил - сомончанинг туғилган куни
3 январь куни АҚШларида ноодатий байрам бўлган халқаро сомонча куни нишонланади. Сомонча бу найча кўринишидаги мослама бўлиб, ичимлик ичиш учун мўлжалланган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc