Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда янги йил байрами Қорбоболар паради билан бошланди

×

 2019-12-28 13:30:11    80

PDF yuklash
Chop etish


Сухда янги йил байрами Қорбоболар паради билан бошланди

         Юртимизда байрам шўкўҳи кезмоқда. Жонажон Ватанимизнинг барча ҳудудларида янги 2020 йилга бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни катта шодиёналар билан кутиб олишдек ҳаракатлар вилоятимизнинг энг сўлим гўшаси – Сух туманида ҳам қизғин паллага кирган.

         Байрам Сухда аллақачон бошланган десак, муболаға эмас. Бунга туман миқёсида ташкилланатётган турли хил тадбирлар, савдо ярмаркалари, қуриб, фойдлаланишга топширилаётган янги замонавий бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа объектлари яққол мисол бўла олади.

         Бугун янги йилига бағишланган байрам тадбири туманнинг марказидан бошлаб, байрам паради иштирокчилари – Қорбоболарни шўх-шодон болажонлар билан “Дўстлик” маданият ва истирохат боғига етаклаб келди. Туман маданият ва истироҳат боғида ягнги йилга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Истироҳат боғига Сухнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан болажонлар ота-оналари билан ташриф буюришиб, байрам шукўҳидан баҳраманд бўлдилар. Болажонларга байрам совғаси сифатида янги йил концерт дастури намоийш этилди. Боғнинг ўртасида ўрнатилган арча атрофида болажонларга турли хил ширинликлар улашилди. Байрамнинг асосий қисми чиройли безатилган саҳнада давом этди.

       Чиройли кўй ва қўшиқлар билан даврага чиқган Қорбобо ва Қорқиз барчани янги 2020 йил билан муборакбод этишди. Сўнгра байрам тадбири иштирокчиларини туман ҳокими Фаррух Усаров табриклади. Таъкидландики, ўтаётган 2019 йил туман аҳли хотирасида файзли ва баракотли йил сифатида мўҳрланади. Туманда олиб борилган ободончилик ишлари, маҳаллалар сиймосининг тубдан ўзгариши, қад ростлаган кўркам бино ва иншоотлар, қуриб, фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари, болажонлар қувончига қувонч қўшган янги, замонавий мактабгача таълим муассасаларининг бунёд этилиши, туман тарихида бевосита Юртбошимиз эътибори туфайли қурилган кўп қаватли хонадонлар, маҳаллалар кўркига кўрк қўшаётган намунавий лойиҳалар асосида қуриб, битказилиб, Сухликларга берилган яшаш манзиллари, таълим муассасаларининг қурилишга асос бўлаётган эътибор ва ғамхўрликлар, айниқса, йил охирида фойдаланишга топширилган замонавий бино ва иншоотлар, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари асосида олиб борилган ишлар, халқнинг муаммо ва камчиликларини ечиш ва уларни бартараф этиш мақсадида қилинган саъй-ҳаракатлар ўтаётган 2019 йилнинг туман аҳли учун бетакрорлигидан далолатдир.

         Тадбир давомида йиғилган барча болажонларга ҳомийлар томонидан ташкил этилган янги йил совғалари туман ҳокими ва байрам рамзи бўлмиш Қорбоболар томонидан тақдми этилди. Улашилган байрам совғалари болажонлар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади.

       Тадбир ёш санъаткорлар ва туман маданият бўлими хоимларини кўй-қўшиқлари билан давом этди. Байрам тантаналари ва янги 2020 йилга бағишлаб ташкилланаётган байрам тадбирлари туман узра давом этаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати