Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

28 декабрь санаси тарих саҳифаларида

×

 2019-12-28 08:57:17    659

PDF yuklash
Chop etish


28 декабрь 2005 йил - Мустақиллик монументи олдида Бахтиёр она сиймоси

2005-йилнинг 28-декабрида Мустақиллик монументи олдида Бахтиёр она сиймоси ифода этилган муаззам ҳайкал қад ростладиПрезидентимизнинг таклифига биноан ушбу мажмуага ҳурриятимизпорлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи - Мустақиллик ва эзгулик монументидеб ном берилдиМайдоннинг кўркига кўрк қўшиб турган бу обидаундаги Ер курраси тасвирида алоҳида ажралиб турган Ўзбекистон харитасини кўрган юртдошларимиз шуурида чексиз ғурур ва ифтихор туйғулари жўш урадиФарзандини бағрига олиб турган бахтиёр она сиймосида ўз онасинибеғубор болалигинибаркамол авлодини кўргандек бўладидейилади хабардаШу кунларда Мустақиллик майдони янада кўркам ва файзли қиёфага кирганЯнги йил байрами арафасида қад ростлаган улкан арчадаги турфа безаклар ва камалакранг чироқлармайдонда барпо этилган эртаклар шаҳарчаси барчага завқ-шавқ улашмоқда.

28 декабрь 1895 йил - Бутунжаҳон кино куни

Кино 1895 йилнинг 28 декабрида Парижда (ихтирочилар ака-ука О. ва Л.Люмъерлар) юзага келган. Унинг юзага келиши, ўз навбатда, инсониятнинг бадий маданияти тарихида объектив қонуният босқичи бўлди. Киносида адабиёт, театр, тасвирий санъат ва мусиқа таржималари, унинг эстетик жиҳатлари уйғунлаштириб, ўзига сингдирилган ҳолда воқеалик ўзига хос ифода воситаларида фотографиктасвир орқали кўрсатилади. Оммани ижтимоий-сиёсий ва маданий жихатдан тарбиялашда, кишилар онги, фикр ва қарашлари, эстетик дид ва ҳис-туйғулари, умуман, маънавий дунёсининг шакилланишида ғоявий-бадий таъсири кучлидир. Кино санъатининг қарор топишида америка кинорежиссиёри Д.Гриффитнинг хизматлари катта. Биринчи бўлиб, у йирик план, параллел монтаж, кенгайтирилган понорома каби ифодали воситаларни қўллаган. Шунингдек, С.Эйзенштейн, Ч. Чаплин, Э. Штрогейм, К.Дрейер, К. Виндор, Р. Клер кабилар ҳам жахон киноси ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. 20-асрнинг 1-яримида Кино санъатининг жанр тизимида кўпроқ комедия характеридаги саргузашт ҳамда қўрқинчили филмлар ўрин олди. 20-йиллардан кинода турли услубий изланишлар бўлди. “экспрессионизм”, “поэтик кино”, “махфий кино” ҳаракати, “очиқ кино” ва бошқалар.Кейинроқ турли мавзулар қатори киноҳикояларига алоҳида эътибор берилди. Кўпроқ маълум бир тарихни ҳикоя қилувчи филимлар кўпайди. Урушдан кейинги йиллар ривожланган мамлакатларнинг илғор кинематографчилари ишлаган филимлар, айниқса, италия неореализм экран санъатининг асосини ташкил эти. 50-йилларнинг охирлари кино ва телевидениенинг ўзаро бир-бирига тасири, бир неча саот давом этадиган филмлар ишлаш каби муҳим ўзгаришлар юз берди. Осиё, африка, Лотин Америкаси каби кўпкина мамлакатларда янги кинематогрофик мактабларнинг  ривожланиши кино маҳсулотларининг хилма-хиллигини таъминлади. Экран ижодида полифониянинг турли шакиллари қўлланила бошлади. Ривожланган мамлакатларда эски жанрлариниг ўзига хос қайта уйғониш даври бошланди. Биринчи навбатда, мелодрама ҳамда кинематогрофик баёнда анъанавий шаклларнинг жонланиши кўзга ташланди. Айни вақтда янги телевизион тизими (кабелли телвединие), ер йўлдоши орқали узатиладиган кўрсатувлар, видеомагнитафон, видеокассета, видеодискларнинг кенг тарқалиши натижасида ривожланиши мураккаблашди. Ўзбекистонда биринчи филм 1897 йил. “Эски жува” майдонида кўрсатилган. 1908 йилдан Тошкент, Самарқанд, Қўқон ва бошқа шаҳарларда чет эл филмлари намойиш этилган. Ўрта Осиёда кўрсатилган киноленталар, асосан, Америка, Франциянинг Шарқ эказотикаси тасвирланган филмлардан иборот бўлган. Ўзбек миллий кино санъати 20-асрнинг 20-йилларида вужудга келди. Биринчи ўзбек кинооператори Худойберган Даванов ўзининг илк ҳужжатли-хроникал филъимларда ўзбек халқининг ҳаётини, урф-одатларини, хоразм манзараларини акс эттиришга интилган.  1924-йил рус-бухоро ширкати “бухкино”, 1925 йил Тошкентда “Шарқ юлдузи” (1936 йилдан “Ўзбекфилм”) кинофабрикасининг ташкил бўлиши ўзбек ривожини бошлаб берди. Лекин миллий кадрларининг етишмаслиги натижасида студияни ташкил этишга уриниш ва “Бухкино” ширкати қошида мунтазам суратга олишни ташкиллаштириш муваффақиятсиз бўлди. Бадиий кинони жаҳонга танитган, ўзбек киносининг асосчиси Наби Ғаниев, ҳалқ артисти Комил Ёрматовлар ижоди ўзбек киноси тарихининг ёрқин саҳифалари  бўлиб қолди. Шунингдек, Й. Аъзамов, Ш. Аббасов, Л. Файзиев, З. Собитов, Р. Ботирова А. Ҳамраев, А. Қобулов, Қ. Камолова, з. Мусоқова, И. Эргашев, Ҳ. Файзиев каби режиссёр ва Ҳ. Файзиев, А. Пани М. Песон, Д. Абдуллаев сингари операторларнинг миллий кинонинг камол топишда ва олишда хизматлари беқиёсдир.

28 декабрь 1973 йил - Жиззаx вилояти ташкил этилган кун

Жиззаx вилояти-Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Республиканинг марказий қисмида. 1973 йил 28 декабрда ташкил этилган. Шимолий-шарқда Қозоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти, жанубий-ғарбда Самарқанд, Навоий вилоятлари, жаубий-шарқда Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 21,1 минг км2. Аҳолиси 991 минг киши (2001). Жиззаx вилоятида 12 та қишлоқ ва туман (Арнасой, Баxмал, Дўстлик, Жиззаx, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Паxтакор, Янгиобод, Фориш, Ғаллаорол), 7 шаҳар (Гагарин, Даштобод, Дўстлик, Жиззаx, Маржонбулоқ, Паxтакор, Ғаллаорол), 8 шаҳарча (Бўстон, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Ўсмат, Учқулоч, Янгиқишлоқ, Қўйтош), 95 қишлоқ фуқаролари йиғини бор (2001). Маркази-Жиззаx шаҳри. Табиати. Релйефи тоғлик, қир ва текисликлардан иборат. Жанубий қисмини Туркистон тизмасининг тармоқлари (Молгузар тизмаси), ғарбини Нурота тизмасининг шарқий қисми эгаллаган. Шимол ва шимолий-ғарби ва шарқий қисми (Мирзачўл ва Қизилқум чўлининг жанубий-шарқи) текисликдан иборат. Иқлими кескин континентал. Январнингўртача температураси —Г дан —4° гача, июлники 28°. Тоғ олдиларида иқлим чўл ва даштларга нисбатан юмшоқ. Йиллик ёғин вилоят жанубда 400-500 мм, шимолда 250-300 мм. Вегетатсия даври 210-240 кун. Йиллик қуёшли кунлар 2800-3000 соат. Энг йирик дарёлари-Сангзор, Зоминсув. Тоғлардан оқиб тушувчи сой кўп. Экинларни суғориш учун Туятортар канали, 1- ва 2-Жанубда Мирзачўл каналлари, Жиззаx, Зомин, Қоровултепа сув омборлари қурилган. 2001 йилда Арнасой сув омбори қурила бошланди. Арнасой, Айдаркўл ва Тузкон кўлларидан балиқчиликда фойдаланилади. Тоғ ён бағирларида ёввойи жийда, арча, бодом, ёнғоқ, наъматак, зира, ровоч, зирк кабилар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан оқ тирноқли айиқ, чиябўри, тулки, қуён, қобон, бўрсиқ, жайра учрайди; бургут, лочин, қора турна, булдуруқ, тувалоқ, тустовуқ, қирғовул, ёввойи ўрдак, каклик каби қушларнинг 150 дан ортиқ тури мавжуд. Вилоятда Зомин миллий боғи, Зомин ва Нурота давлат қуриқxоналари ташкил қилинган.Таркибида темир, олтингугурт, водород, радий, кремний кислотаси, карбон гази, ишқор бўлган шифобаxш минерал сувлар бор. Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл туманларида балнеологик санаторийлар фаолият кўрсатади. Сулфатxлорид натрийли Чимқўрғон балчиғидан  физиотерапия ва даволаш профилактика муассасаларида фойдаланилади. Аҳолиси 1 км 2 га 46,9 киши тўғри келади (2001). Аҳолининг кўпчилиги ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, қирғиз, тожик, рус, татар, турк, украин, немис, форс, арман ва бошқалар. Жами 70 дан ортиқ миллат вакили яшайди. Шаҳарликлар 30%, қишлоқ аҳолиси 70% ни ташкил этади. Вилоят 1973-йил 28-декабрида ташкил топган. Республиканинг марказий қисмида жойлашган. Шимолда Қозоғистон, жанубда Тожикистон, ғарбда Самарқанд ва шарқда Сирдарё вилоятлари билан чегараланади. Майдони 20,5 минг квадрат километрга тенг бўлиб, республика майдонининг 4,5 фоизига тенг. Табиий-географик жиҳатдан вилоятнинг жануб томонларида Туркистон тоғтизмасининг ғарбий тармоқлари (Молгузар тизмаси), ғарбий қисмида Нурота тоғ тизмаси тармоғи мавжуд. Вилоят аҳолиси 1166,7 минг(2011)дан ортиқ бўлиб, унинг таxминан учдан икки қисми қишлоқ аҳолиси ҳисобланади. Жиззаx вилояти ҳудудида аҳолининг ўртача зичлиги 57 киши.Вилоят таркибига 12 туман киради: Арнасой, Баxмал, Дўстлик, Ғаллаорол, Жиззаx, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Паxтакор, Фориш ва Янгиобод. Вилоятда 7 шаҳар мавжуд, маркази Жиззаx шаҳри. Вилоятда 2 та олий ўқув юрти, 31 та умумий ўрта таълим мактаблари бор.

Манба: http://taqvim.uz/uzc