Сух телевидениесининг ижодий ва техник ходимлари сайловларни ёритилишида фаол жамоа
2019-12-27 15:29:45 171
Сух телевидениесининг ижодий ва техник ходимлари сайловларни ёритилишида фаол жамоа
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёни, жамиятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, янгилик ва янгиланишлар, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг камчилик ва муаммоларини ечиш, адолат ва ҳаққонийлик тамоийлига таянган ҳолда уларни рўёбга чиқариш, кенг оммага етказиш йўлидаги саъй-ҳаракатларда оммавий ахборот воситалари, айниқса, телевидениенинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Бу соҳа ҳаётимизнинг бир бўлаги, ажралмас қисмига айланиб қолган десак, хато қилмаган бўламиз ва ҳар доим ушбу соҳага эҳтиёж сезамиз.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Сух туманида мана 20 йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Миллий Телерадиокомпаниясининг бир бўлаги – Сух телевизион студияси фаолият юритади ва телевидениеда қалам тебратаётган ижодий ва техник ходимлар туман ҳаётини зангори экран орқали кенг жамоатчиликка ёритишаётир. Телевидение ижодий ва техник ходимлари фаолияти самараси ўлароқ, Сух ҳақидаги туркум кўрсатув ва лавҳалар Ватанимизнинг “O`zbekiston 24”, “O`zbekiston”, “MY 5”, “Farg`ona” телеканаллари орқали намойиш этиб келинмоқда. Студия бугун замонавий ахборот воситалари ва дастгоҳлар билан таъминланган. Бунда студия гурўҳ раҳбари Ф. Миршариповнинг заҳмати чексиз.
Шуни ҳам алодҳида қайд этиш лозимки, туман телевизион студиясининг моддий-техеник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи ходимларга муносиб шароит яратиб бериш туман ҳокимлигининг эътиборида турадиган масала саналади. Кеча туман ҳокими Фаррух Усаров бевосита студияга ташриф буюриб, ижодий ва техник ходимлар билан учрашиб, улар билан камчилик ва муаммолар ҳақида сўҳбатлашди. Шароитни ўрганиш натижасида студия идорасига бир дона иситиш анжоми -кондиционер лозимлиги маълум бўлди ва ушбу мослама туман ҳокими ташаббуси билан олиб келиниб, студия ходимларига тақдим этилди. – “Бизнинг фаолиятимизни, Сух тумани ҳаётини ёритишилишида камарбаста бўлган ходимларга биз беэътибор бўлмаслигимиз лозим”, - деди туман ҳокими учрашув чоғида.
Шунингдек, телевидение мухбири Жаҳонгир Собировнинг туғилган куни ҳам ушбу унутилмас кунга тўғри келганлиги боис, ёш мухбирга туман ҳокимлигининг совғалари тақдим этилди. Албатта, рағбат ва эътибор бўлган жойда, ривож бўлади. – “Биз ҳам туну кун туманимиз ҳаётини телевидение орқали ёритилишида биртану биржон бўлиб меҳнат қиламиз”, - деди Фарҳоджон Миршарипов ва туман ҳокимига ушбу эъитбор учун миннатдорчилик билдирди.
Дарвоқе, Сух туман телевидениеси ижодий ва техник ходимлари Республикамизда бўлиб ўтган сиёсий жараён – 22 декабрь кунидаги сайловларни телевидение орқали фаоллик ва техкорлик билан Республика оммавий ахборот воситаларида ёритганлари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий Телерадиокомпанияси раиснинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди. Телевидение ходимларининг келгусидаги фаолиятида омадлар тилаймиз!
Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати