Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда биринчи ресторан очилди

×

 2019-12-26 19:02:09    195

PDF yuklash
Chop etish


                                   Сухда биринчи ресторан очилди

            Туризм мамлакат тараққиётига, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеини оширишга, шунингдек, соҳага дахлдор субъектларнинг даромадини оширишга омил бўлиб хизмат қиладиган соҳалардан биридир. Мамлакатга ташриф буюрган туристларга кенг қўламли шарт-шароитларни яратиб бериш эса, соҳани янада ривожлантириши ва тараққиётига хизмат қилади. Охирги йилларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида мамлакатимизда кўп ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрь куни 793-сонли “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги қарори ҳам юқорида келтирилган фиркларимизга исбот бўла олади десак, хато қилмаган бўламиз. Сух туманида ҳам хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда ҳудудни диверсификация қилиш, аҳоли даромадлари ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган ишларнинг кўлами кенг ва қилинаётган ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

            Янги 2020 йил остонасида туманнинг Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида янги замонавий иншоот қуриб, фойдаланишга топширилди. Алоҳида қайд этиш лозимки, бажарилаётган барча ишларда сухлик тадбиркорларнинг ҳиссаси жуда катта. Туманга хорижий инвестицияни жалб қилган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 793-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун Сухда таърифга арзигулик иш амалга оширилди.

            Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2019 йил 6 ва 7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари ижроси тўғрисида 11 700-хх сонли йиғилиш баёнига асосан Сух туманида фаолият кўрсатаётган “Дилшод” хусусий корхонаси томонидан замонавий АЁҚШ бунёд этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган 793-сонли қарорига биноан инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бугун шу лойиҳа туманда амалга оширилди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм бўлиб, тадбиркорнинг ўз маблағи эвазига қуриб битказилди ва туман аҳлига тақдим этилди. Йўл бўйида жойлашган бу хизмат кўрсатиш колмплексаи таркибига замонавий АЁҚШ, ресторан, автомобилларни ювиш шохобчаси, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш нуқтаси, санитария-гигиена тизими шохобчалари жойлашган бўлиб, ўзтининг қулайлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шани ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, “Нисо” номи билан фаолият юритадиган замонавий ресторан Сух туманида қуриб фойдаланишга топширилган бирични ресторандир.

            Ҳозирги кунда “Дилшод” хусусий корхонаси ҳамда Россия Федерациясининг “Нисо” фирмаси ўртасида “Рай бриллиант инвест” қўшма корхонаси ташкил этилиб, давлат рўйихатидан ўтказилди ва қўшма корхона раҳбари Гулшанжон Акбаровнинг сўзларига кўра, кейинги йилларда янада йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштириглган ва ушбу режаларни ижроси борасида ҳам туман ҳокимлиги билан келишиб олинди. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши эса, қўшимча янги иш жойларини ташкил этилиши демакдир. Айтганча, қуриб фойдаланишга топширилган мазкур комаплексда бугунги кунда 10 нафар ёшларимиз доимий иш ўринларига эга бўдилар.

                        Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати