Янги йилда “Агробанк” янги қиёфада
2019-12-26 18:52:44 190
Янги йилда “Агробанк” янги қиёфада
Барча соҳаларда бўлгани каби Ўзбекистонда банк соҳасида ҳам охирги йилларда ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимдаги янгиланишлар ва ислоҳотлар самараси ўлароқ кўпгина муваффақиятлар қўлга киритилди. Энг аввало, соҳада аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ошди. “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил амалда ўз исботини топмоқда. Тадбдиркорлик ривожида ҳам банкнинг аҳамяти беқиёс.
Агар Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”-ги қарорига таяниб айтадиган бўлсак - амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий этилмоқда, уларнинг турлари кенгайтирилмоқда, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий очиқлик ошиб бормоқда. Шунингдек, тизимда фаолият олиб бораётган ишчи-холдимларга зарурий шарт-шароит яратиб берилишига ҳам аҳамият қаратилмоқда. Буни биргина олис Сух тумани мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Бугун туманнинг “Агробанк”-и ходимлари учун чинакамига байрам куни десак, муболаға қилмаган бўламиз. Берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар туфайли туманда фаолият юритаётган “Агробанк” капитал таъмирланиб, замонавий қиёфада бугун сухликларга тақдим этилди. Янги бинонинг тақдимот маросимига йиғилганлар ҳам энг аввало, соҳага Президентимиз томонидан берилаётган эътибор, энг асосийси, чекка ҳудудларга бўлган ғамхўрликлар ҳақида гапириб, бунга жавобан самарали меҳнат қилиш ва фаолият юритиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат, “Агробанк”-нинг янги кўринишдаги сиймоси бугун туман марказига янгича чирой ва файз бахш этаётир. –“Буни биз сухликларга Президентимизнинг янги йил совғаси деб қабул қиламиз ва берилаётган шундай эътиборлари учун Юртбошимизга минатдорчилик билдирамиз”, - деди тадбирда сўз олган 90-ёшли отахон Субҳиддин Шарофиддинов. Банкнинг янги кўрнинишдаги биносини фойдаланишга топшириш маросимида вилоят “Агробанк”-и раҳбарияти, туман ҳокими, нуроний отахонлар ва корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
“Агробанк” ходимлари чинакамига қўшалоқ байрамлар оғўшида фаолият олиб боришмоқда десак, муболаға эмас. Чунки 22 декабрдаги бўлиб ўтган сайловларда “Агробанк” очиҷ акқиядорлик тижорат банкининг Фарғона вилояти бошқарувчиси Азимов Муроджон Камиловичнинг номзоди 44-Сух сайлов округидан Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлигига кўрстилган бўлиб, сайловчиларнинг аксарият овозлари билан депутатликка сайланди. Тадбирда барча иштирокчилар Азимов Муроджон Камиловичнинг депутатлик фаолиятида ҳам зафарлар ёр бўлишини тиладилар.
Банк биносини капитал таъмирлаш мақсадида давлат томонидан 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, таъмирлаш ишлари “Вертикал плюс” қурилиш фирмаси томонидан амалга оширилди. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, банкга салкам 700 миллимон сўмлик мебеллар олиб келиниб, жиҳозланди. Янги замонавий кўринишдаги банкда мижозларга хизмат кўрсатишда барча қулайликлар яратилб берилган. Айни пайтда туман “Агробанк”-ида 29 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб боришмоқда. Бек офис ва фронт офис тизими орқали банкда мингдан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати