Сух туманида ҳам овоз бериш жараёни бошланди
2019-12-24 13:08:44 249
Мана, барчамиз интиқиб кутган лаҳзалар ҳам етиб келди. 22 декабрь 2019 йил. Эрталабки соат 7-55. Сух тумани марказида жойлашган 426-сайлов участкаси. Барча Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси қатори сайлов участкасига туман ҳокими Фаррух Усаров ҳам оиласи билан етиб келди. Чунки туман ҳокими ҳам ушбу сайлов участкасида рўйихатга олинган. Мустақил Ўзбекистонимизнинг мадҳияси жаранг сочиб, барчани сайлов учаскаси томон чорлади.
Саксондан ошган нуроний отахон Субҳиддин Шарофиддиновнинг айтишларича, бу йилги сайловлар буткул бошқача. Чунки янги тизим орқали ўтадиган сайловларга ҳеч бир фуқаро бефарқ эмас.
Сайлов участкасида сайловчилар, сиёсий партиялар, кўзатувчилар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйихати асосида тузилган махсус вароқга ҳам биринчи имзо қўйилди. Овоз бериш кабиналарида ҳам сайловчиларга барча имкониятлар яратиб қуйилган. "Янги Ўзбекистон - янги сайловлар" шиори остида ўтилажак сиёсий тадбирга шундай қилиб, старт берилди. Ўзбекистоннинг барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни бошланди.
-"Сайловларга тайёргарлик кўриш ва бу сиёсий кампанияни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида биз Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси кўрсатмаларига амал қилдик ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган сайловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Шуни ҳам алоҳида қайд қилишим керакки, сайлов коммиссиялари аъзоларининг сиёсий билими ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳам малакали тренерлар иштирокида семинарлар ташкил этилди. Сайловчиларинг сиёсий фаоллиги ҳам фуқароларимизнинг ушбу сиёсий жараёнга бефарқ эмасликларининг далолатидир", - дейди участка сайлов комиссияси раиси Санжарбек Ўрунов.
Мазкур участкада 1574 нафар сайловчилар рўйихатга олинган. Шундан 36 нафарини биринчи бор овоз берадиган ёшлар ташкил этишади.
Сайлов участкасида туман ҳокими ва нуроний отахонлар, шунингдек, биринчи бор овоз берадиган ёшлар билан самимий сўҳбат бўлиб ўтди. - "Ишонамизки бугунги сайловларда туманимиз аҳли фаоллик билан иштирок этишади.Барча сайловчиларимиз муносиб номзодларга овоз беришади", - дейди сўҳбат чоғида Абдуғаффор Абдуқаҳҳоров. Ишонамизки, бу йилги сайловлар давлатимиз тарихи китобида янги саҳифа очиб, келажагимизни белгилаб берадиган жараён сифатида қалбларимизда мўҳрланади.
Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати