Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳаяжонли дақиқалар яқинлашмоқда...

×

 2019-12-24 13:07:53    101

PDF yuklash
Chop etish


22 декабр 2019 йил. Соат тонгги 8-00га яқинлашмоқда. Бугун ҳар бир Ӯзбекистонлик учун тарихий ва унутилмас кун. Бугун Республикамизда Олий Мажлис қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашларга сайловлар бӯлиб ӯтади. Қайд этиш лозим, ушбу сиёсий жараёнга вилоятимизнинг кенжа тумани - Сухда ҳам қизғин тайёргарлик кӯрилди. Туманда 27 та сайлов ӯтказувчи сайлов участкалари ташкил этилди. 426 сайлов участкаси туманнинг марказида жойлашган. Участка сайлов комиссияси аъзолари тунги навбатчиликдан кейин ушбу сиёсий жараёнга ҳозирлик кӯришмоқда. Ҳамманинг кайфияти чоқ, чеҳраларда табассум мужассам... -"Чунки сайловлар биз учун байрам, Ватан байрамидир. Бу сиёсий жараённи кӯтаринкилик билан ӯтказиш ҳар биримизнинг биринчи галдаги вазифамизир", - дейди сайлов участкаси раиси Санжар Ӯрунов. Барча юртдошларимиз қаторида бу участкада 1597 нафар сайловчилар бӯлиб, 36 нафарини биринчи бор овоз берувчи ёшлар ташкил этади. Азиз Ватандошлар! Барчангизни бугунги сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чорлаймиз! Бизнинг сиёсий фаоллигимиз Ватанимиз келажагининг гаровидир!