Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”

×

 2019-12-24 13:07:07    132

PDF yuklash
Chop etish


   “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”. Барчамизга маълумки, эртага Республикамизда бўлиб ўтадиган сайловлар ана шу эзгу ғояни ўзида мужассамлаштирган. Республикамиз ҳаётида биринчи марта сайловлар мутлақо янги тизим асосида ва қабул қтилинган янгги “Сайлов кодекси” орқали бўлиб ўтади. Бўлажак сайловларнинг ўзига хос аҳамияти бор.

           Президентимиз 27 декабрь 2017 йилдаги Парламентга мурожаатларида сайлов қонунчилигида янги тизим яратилиши ва ушбу жараёнда 3 ташаббусни жорий этиш ҳақидаги таклифларини билдирилган эдилар. Яъни сайлов бўйича янги Кодекс яратиш, сайлов жараёнида ахборот технологияларни жорий этиш ва битта янги сиёсий партияни шакллантириш. Қисқа қилиб айтганда, сайлов тизими “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори асосида шаклланиши лозимлиги қайд этилган эди.

Сайловларга ахборот бошқарувини жорий этиш ҳам замон ва давр талабидир. Сайлов тизимида ахборот-технологияларини жорий этиш катта аҳамиятга эга. Бугунги кунгача шу асосда Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳар бир сайловчининг электрон рўйихати тузилди. Ушбу электрон рўйихатга Ўзбекистонда яшайдиган фуқароларнинг номлари киритилди. Ташкил этилган электрон рўйихатда сайлов округлари ва сайлов участкаларининг манзили, уларнинг жойлашуви, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳақида маълумот, сиёсий партиялар томонидан депутатликка қўйилган номзодларнинг рўйихати ҳам мужассам. Шу кунгача бизнинг сайлов тизимимизда ягона маълумотлар базаси шаклланмаган эди. Электрон рўйихат орқали кенг маълумотлар захираси яратилди. Шунингдек, “Сайлов 2019” мобил иловаси яратилди ва ушбу тизим сайлов иштирокчиларига сайловга доир барча маълумотларни олишлари учун кенг шароитни яратиб бериши соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг самарасидир.

-“Мен бу йилги сайловларга туман сайлов комиссиясининг СЖБАТ бўйича тренери сифатида фаолият юритдим ва албатта, сайлов тизимига нисбатан барча меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишдим, сайловга доир сиёсий қарашларим ҳам ўзгарди. Албатта, ҳар бир киши агар энг аввало, сиёсий онгини ўзгартира олса, унда Ватанга нисбатан меҳр-муҳаббат, юртга бўлган эҳтиром ва албатта, эртанги кунга бўлган ишонч мустаҳкамланади. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйихатини тузилишида мен ҳам бевосита иштирок этдим ва менда ушбу йўналишда ҳукуматимиз томонидан берилган катта эътибор таассурот қолдирди”, - дейди ФЎЎБОФМБ Сух туман Кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Қаҳрамон Умаралиев.

          Қайд этишича, бизнинг сўҳбатдош сайловчиларнинг ягона электрон рўйихатиини тузилиши жараёнида бошидан охиригача иштирок этган. –“Туманимизда СЯЭР орқали эртага жами бўлиб, 45659 нафар сайловчилар ушбу сиёсий жараёнда бевосита иштирок этишади. Мисол учун, СЯЭР орқали туманимизда биринчи бор овоз берадиган ёшларнинг сонини ҳам аниқласа бўлади. Туманимизда эртага 1144 нафар ёшлар овоз бериш учун илк бор сайлов участкаларига йўл олишади”, - ўз сўзига давом этади бизнинг сўҳбатдош сўҳбатимиз жараёнида.

           Бу Ўзбекистон сайлов тизимига киртилган янгиликларнинг бир қисми холос. Қайд қилиш лозимки, тизимдаги ислоҳот ва киритилган янгиликларни ҳар биримиз билишимиз шарт ва зарур, чунки бўлажак сайловлар бутун дунё ҳамжамияти нигоҳида турибти.

Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати