Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Шу кунларга етказганига шукр"

×

 2019-12-24 13:05:32    211

PDF yuklash
Chop etish


 -«22 декабрь соат 8-00 га яқинлашган сари вужудимни ҳаяжон босиб, Худога минг қатра шукр, шу кунлдарга ҳам етиб келдим деган хаёллар ўтаябти кўнглимдан», - деб ўз сўзларини бошлади биз билан сўҳбатда Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Сирожиддин-ота Мадаминов. Отахон ўзи юролмасада, лекин тилида шу кунларга етиб келгани учун шукроналик мужассам. Мана, қариб ўн йилдирки, отахон касаллик ёстиғига михланиб қолган.

           -«Ўғлим Алишержондан эшитдим, биздек кўмакка мўҳтож одамларга ҳамма шарт-шароитларни овоз бериш участкасида яратиб қўйишибди. Энди аравачада борсам ҳам, бемалол пандус орқали участкага кириб борамн, махсус кабинага кириб, ўзим танлаган номзодимга овоз бераман. Шундай шароитларни яратиб берган Юртбошимизга катта раҳмат”, - дея сўзларига давом этади отахон.

           Айтганча, яқинда Мадаминовлар оиласига Фарғона вилоят ҳокими Шўҳрат Мадаминович Ғаниев ташриф буюриб, отахон билан учрашган. Энг қувонарлиси, отахонга вилоят ҳокимлиги томонидан автоматик тарзда юрадиган ногиронлар аравачси ҳам тақдим этилди.

           -«Сирожиддин-ота билан ҳар куни сўҳбатдамиз. У киши биринчилардан бўлиб, 22 декабрь куни сайлов участкасига келиш ниятидалар, Ўзбекистонимиз гимнини бирга айтамиз дейди отахон ва биз албатта, отанинг бу ниятларини амалга оширишга ҳаракат қиламиз», - дейди сўҳбатимиз чоғида 431-Сариканда участка сайлов комиссияси раиси Мадаминжон Усмонов.

           Ҳа, Сирожиддин-ота Мадаминовдек ватандошларимизга бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор уларда Ватанга бўлган дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиради. Чунки улар ҳам сайловлар кунида бир овозга эга инсонлардир ва улар томонидан берилган овоз ҳао қилувчи аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

           Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати