Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро турнирдан олтин медаллар билан!

×

 2019-12-23 22:25:25    141

PDF yuklash
Chop etish


                        Халқаро турнирдан олтин медаллар билан!

            Эътироф этиш лозимки, истиқлол йилларида ҳукуматимиз, бевосита Юртбошимиз эътибори остида спортни ривожлантириш ривожлантириш йўлида кўп ишлар амалга оширилиб, бу эзгу ишлар бугунги кунда ҳам ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Айниқса, олис қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам буньёд этилаётган замонавий спорт иншоотлари ҳам кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг чексизлигини кўрсатади.

            Вилоятимизнинг сўлим гўшаси Сух туманида ҳам бу йўналишда арзирли ишлар амалга оширилиб келаётир. Туманда спорт мактаби фаъолият юритиб, бу мактабга юзаб сухлик ёш йигит ва қизлар жалб  этилган. Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол, жисмонан бақувват этиб, вояга етказишда фаъолият юритаётган спорт мактаби ва УЎТ мактабларида ташкил этилган спорт тўгаралакларининг аҳамияти чексиз, зеро ўтказилаётган турли спорт тадбирлари ва мусобақалар бу мақсадларнинг рўёби йўлида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

            Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, спорт мураббийлари Сухда ўз ташаббуслари асосида спортнинг турли соҳаларига ёшларни жалб этиб, улар билан мунтазам иш олиб боришлари натижасида Республикамиз, ҳатто халқаро миқёсдаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишлари эътироф этишга лойиқ. Яқинда туманнинг Соҳибкор маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 24 ва 27-сонли УЎТ мактаблари ўқувчилари - ёш УШУ-чилар Тошкентда ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб, халқаро турнирга йўлланма олган эдилар ва қувонарлиси спортчиларимиз яна ғолиб бўлиб, туманга қайтишди.

            "Сух тумани ХТБ тасарруфидаги  27- ҳамда 24-сонли умумтаьлим мактаб ўқувчилари  - Ваҳобжонов Иқбол, Мирожидинов Муслиҳиддин ва 24-сонли умумталим мактаб ЧҚБТ ўқитувчиси Аюбов Азамжон Ўзбекистон Республикаси УШУ САНДА  терма жамоаси таркибида Қозоғистон Республикасида ўтказилган Халқаро турнирда қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли 1-чи ўринларни эгаллаб,  3-та олтин медали соҳиби бўлдилар" дейилади бизга етиб келган хабарда.

            Албатта, биз ёш спортчиларимизни қўлга киритилган ғалабалари ва арзирли иштироклари учун бутун туманимиз аҳли номидан самимий муборакбод этамиз. Қўлга киритилган ғалаба, албатта ҳар биримизни қувонтиради ва ёш спортчиларимизга ҳар доим ана шундай ғалабаларёр бўлишини тилаб қоламиз ва ишончимиз комилки, ёш УШУ-чиларимиз халқаро майдонларда Юртимиз шўҳратини муносиб ҳимоя этадилар. Олға, Сухликлар!

            Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати