Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СУХДА САЙЛОВЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК

×

 2019-12-20 16:11:41    158

PDF yuklash
Chop etish


                  СУХДА САЙЛОВЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК

         Сайловларни демократик рўҳида ўтказиш, унда ошкоралик ва холислик каби принципларга амал қилиш, ушбу сиёсий кампанияни уюшқоқлик ва барча замонавий талаблар асосида ўтказиш мутасаддий шахсларнинг, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг асосий вазифаси саналади. Зеро демократия ва ошкоралик, холислик ва ҳаққонийлик, адолатлилик каби тамойилар бўлажак  сайловларнинг асосий негизини ташкил этади. Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, вилоятмизнинг сўлим гўшаси – Сух туманида ҳам сайловларга тайёргарлик кўриш ва  уни ўтказишдаги бўлган ҳаркатлар жуда қизғин. Ўзбекистон Республкаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи туман сайлов округлари, ҳамда вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи туман сайлов участкалари фаъолияти ҳам республикамиз марказий сайлов комиссиясининг кўрсатма ва тавсиялари, шунингдек қабул қилинган янги “Сайлов кодекси” асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунгача ушбу округ ва сайлов участкаларининг фаъолияти талаб даражасига келтирилган.

         Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бўлажак сайловларда сайловчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этиши ушбу сиёсий кампанияни демократик рўҳида ва ошкоралик тамойилларга асосланиб ўтишини таъминлайди, зеро ўсиб келаётган ёш авлод ва илк маротаба сайловларда иштирок этувчи ёшларнинг қалбида катта ҳис ва ҳаяжон мужассам. Шу ўринда, туманда бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ватанпарвалик туйғусини кучайтириш, сиёсий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, улар ўртасида давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш тизими мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш масалаларига ката эътибор қаратилган.

         Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Су туманида ҳам сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида, нафақат ушбу сиёсий кампанияга дахлдор бўлган шахслар, балки кенг жамоатчилик вакиллари хам фаъол иштирок этишаяпти. Бу эса, сайловларни янада адолатли ва ҳаққонийлик рўҳида ўтишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.