Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“МЕН ҲАМ ОВОЗ БЕРАМАН”

×

 2019-12-20 16:03:47    198

PDF yuklash
Chop etish


                    “МЕН ҲАМ ОВОЗ БЕРАМАН”

         Таъкидлаш лозим, сайлов мамлакат ҳаётидаги энг асосий сиёсий тадбир саналади, зеро ушбу тадбирда ҳар бир фуқаро шахсий хоҳиш иродасини демократик тамойилларга таянган ҳолда эркин ифода этади. Барчамизга маълумки , Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Республикамизнинг барча ҳудудларида ушбу сиёсий кампанияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятимизнинг энг чекка гўшаси Сух туманида ҳам сайловларни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқдир.

         Қайд қилиш лозим, бу йилги сайловлар мамлакатимизда мутлақо янги тизим, қабул қилинган янги “Сайлов кодекси” асосида ўтказилади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилажак бу сиёсий тадбир ҳар бир фуқаро ҳаётида муҳим ўрин тутади. Чунки сайлов ёшига етган ҳар бир фуқаро ўзининг Конституцион ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиб, муносиб деб билган номзодларга ўзининг овозини беради.

         -“Менинг ишончим комилки, мен ҳам бу йили илк маротаба ўз овозим билан Ватаними тақдирига бефарқ эмаслигимни англаган ҳолда мамлакат сиёсий майдонига қадам қўяман. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди тарғибот ишлари, ташвиқотлар, теледебатларни мунтазам кўзатиб бораман. Ишончим комилки, бу йилги сайловлар ҳақиқий демократик тамойиллар асосида бўлиб ўтади. Сайлов ёшига етган ҳар бир фуқаро албатта, Ватанимиз равнақига ўз овози билан хисса қўшмоғи зарур деб биламан,” – дейди Ғазнов маҳалласида яшовчи фуқаро Сурмахон Зоҳидова. Сурмахон бу йили сайловларда илк бор иштирок этади.

         447-Ғазнов сайлов участкаси раиси Солижон Мўсоевнинг маълумотига кўра, ушуб участкадаги биринчи бор овоз берадиган савйловчиларнинг сони 50 нафарни ташкил этади. Улар орасида сайловга доир тарғибот-ташвиқот илари кўнгилдагидек олиб борилган ва қувонарлиси, ёшларимиз бўлажак сиёсий кампанияга бефарқ эмаслар.

         -“Мамлакатимиздаги ўзгаришлар ва янгиланишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини биз ўз кўзимиз билан кўраябмиз. Ишонамизки, бўлажак сайловлар ҳам мамлакатнинг ривожида катта аҳамиятга эга тадбир бўлади”, - деб сўҳбатимизга яна бир ёш сайловчи Афзалжон Абдуғаффоров қўшилди.

         Айтиш жойиз, сайловларнинг демократик тамойиллар, ошкоралик, холислик рўҳида ўтказилишида сайлов ўтказиладиган сайлов участкаларининг мустақил равишда фаъолият юритиши асосий омил бўлиб хизмат қилади. Қайд этилган тамойилларга риоя этиш эса, сайловлар демократия кўзгуси эканлигининг асосий нишонасидир.