САЙЛОВЛАР – МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН
2019-12-20 15:58:48 212
САЙЛОВЛАР – МУҲИМ СИЁСИЙ ЖАРАЁН
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Сух туманида ҳам бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни барча умумэътироф этилган талаблар асосида ўтказиш қизғин паллага кирган. Туман миқьёсида 30-та сайлов ўтказувчи сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, бу участкаларда Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси талаб ва тавсиялари асосида ишлар ташкил этилган. Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини янги ташкил этилган ўзини ўзи бошқариш органларидан бири. Маҳалла раиси Валижон Эргашевнинг сўзларига қараганда, маҳаллада 1 250 нафар сайловчилар бўлиб, барча фуқаролар билан сайловолди тарғибот- ташвиқот ишлари кўнгилдагидек олиб борилган. Участка раиси Оламжон Юнусовнинг маълумотига кўра, сайлов участкаси қабул қилинган янги Сайлов кодексининг 50-моддасида кўрсатилган талбаларга тўлиқ жавоб бера оладиган даражада ташкил этилган. Участка сайлов комиссияси жойлашган бино, хоналар ва овоз бериш хоналарни жиҳозлашга доир қўйилган талаблар барчаси бажарилган. Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, 1035-Сарибозорча сайлов участкаси бевосита маҳалла гузарида жойлашган. Тумандаги қолган сайлов участкалари эса, таълим муассасалари биносида ташкил этилган.
Шунингдек, маҳаллада сайловда биринчи бўлиб овоз берадиган ёшлар билан ҳам учравшув ва сўҳбатлар ўтказилиб, сайловнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчлар берилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизда сайловларнинг самарали ҳуқуқий негизи яратилган бўлиб, сайлов тўғрисидаги қонучилик миллий тажриба ва умумэътироф этилган халқаро нормалар инобатга олинган ҳолда, босқичма-босқич шакллантирилди. Туманда сайловларга тайёрларлик кўриш ва уни бирдамлик билан ўтказишдаги ҳаракатларда юқорида келтирилган ҳуқуқий асослар алоҳида инобатга олинган. Айтиш жойиз, депутатликка номзодлар билан учрашувлар ҳам сайловчиларнинг фаъол иштирокида ўтказилмоқда.
Ушбу сиёсий жараённинг демократик тамойиллар ва ошкоралик рўҳида ўтказилиши барчанинг зиммасига бирдек масъулият юклайди. Зотан, сайловларнинг ҳуқуқий негизи ва ошкорлаик рўҳида ўтказилиши ушбу сиёсий жараён демократия кўзгўси эканлигининг далолатидир.