Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Секторлар фаолияти: натижа ва самаралар

×

 2019-12-20 11:23:23    192

PDF yuklash
Chop etish


          Секторлар фаолияти: натижа ва самаралар

Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш борасида  2019 йил учинчи чорак давомида амалга оширилган ишларга қисқача тўхталадиган бўлсак, ўтган давр мобайнида туманимизнинг 4 чи сектори худудида жойлашган 7 та МФЙ-да жойлашган ички кўчалар ва ижтимойи объектлар тўлиқ ўрганиб чиқиб, 177 та муаммолар аниқланди ва 73 та муаммо ҳал этишга эришилди, қолган 104 та ижтимойи объектлардаги муаммолар давлат дастури орқали ҳал этилиши учун сектор келгуси йиллардаги йўл харитасига киритилган.

4 сектор штаби ишчи гуруҳлари томонидан сектор ҳудудидаги ижтимойи объектларда аниқланган муаммолардан соҳалар ва йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда,

Жумладан:

  5 та - Мактабгача таълим соҳасида;

  6 та – Халқ таълими соҳасида;

 5 та – Тиббиёт соҳасида;

9 та – Ободонлаштириш соҳасида;

  4 та – МФЙ идораларида;

  6 та – туман сув оқава соҳасида;

1 та – туман газлаштириш соҳасида;

  142 та – Электр таъминоти соҳасида;

  4 та – Автомобиль йўллар соҳасида.

4 сектор штаби ишчи гуруҳлари томонидан сектор ҳудудидаги ижтимоий объектларда аниқланган муаммоларни ҳал этилиши бўйича таҳлил қилинганда:

-         Мактабгача таълим соҳасида аниқланган 5 та муаммолардан 2 таси ҳал этилди;

-         Халқ таълими соҳасида аниқланган 6 та муаммолардан 2 таси ҳал этилди;

-         Тиббиёт соҳасида аниқланган 5 та муаммолардан 2 таси ҳал этилди;

-         Электр таъминоти соҳасида аниқланган 142 та муаммолардан 63 таси ҳал этилишига эришилди.

Бундан ташқари 4 сектор ишчи гуруҳ аъзолари томонидан оғир ҳудуд сифатида Чашма МФЙ ҳудудида яшовчи 548 та хонадон уйма уй юрган ҳолда ўрганиб чиқилди. Бунда фуқароларининг 31 та муаммолари аниқланиб 27 таси ёки 87 фоизи тезкорлик билан ҳал этилди.

         2019 йил ўтган даври ичида аҳолидан тушган мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси билан хамкорликда  11 маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилди ва ушбу сайёр кабулларда  85 та фуқаролар  177 та масъала бўйича қабул қилинган. Юқоридаги мурожаатлардан 71 та масъала бўйича тушунтириш берилди, 63 та масъала жойида ҳал этилди, 36 таси ўрганиш жараёнида ҳал этилган ҳамда 7 та масъала сектор йўл харитасига киритилган.

Шундан:

  - ичимлик сув бўйича 11 та; 

       - электр таъминоти бўйича 23 та;

         - табиий газ бўйича 9 та;

         - моддий ёрдам бўйича 4 та;

         - бошқа масъалалар бўйича 16 та

муаммолар  ҳал  этишга эришилди.

      2019 йил  учинчи чорак давомида Чашма МФЙ даги 11 сонли ЎЎМ замонавий тарзда капитал реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди, Зангат МФЙ мактабгача таълим муассасасига қарашли болалар боғчаси капитал реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Чашма МФЙ да янги қурилган 20 та намунали уйлар камтаъминланган муҳтож оилаларга топширилди.

  Бундан ташқари 4 чи сектордаги Чашма МФЙ «Кўҳсор» кўчасига 1 дона янги замонавий электр трансформатори, 30 та бетонли электр таянчлари ўрнатилди, 800 метр ичимлик сув тармоғи тортилди.

        «Обод маҳалла» Дастури бўйича Мулгон МФЙ да 4,3 км ички кўчалар асфальтлаштирилди, 800 метр ички кўчалар шағаллаштирилди, 86 дона тунги ёритиш мосламалари ўрнатилди, 2 км ичимлик сув тармоғи тортилди, 1 дона янги трансформатор ва 49 та бетонли электр таянчлари ўрнатилди. Мулгон МФЙ «Сўх» кўчасига 900 метр сув лотоклари ўрнатилиб, гулзорлар экиб, ободонлаштирилди. Ушбу маҳалладаги 241 та хонадон деворлари ҳамда ижтимойи объектлар замонавий кўринишида безатилди, ички тор кўчалари ободонлаштирилди ва чиқинди ташлаш қуттилари ўрнатилди. Ушбу маҳаллада жойлашган МТМ қарашли 11-сонли болалар боғчаси 48 млн. сўмга жорий таъмирланди.

          4 сектор ҳудудида жойлашган ижтимоий объектларда кўз-қиш мавсумини беталофат ўтказилишига сектор штаб аъзолари томонидан доимий равишда ўрганиб аниқланган муаммоларни бартараф этишга эришилмоқда, сектор ҳудудидаги сайлов участкаларининг тайёргарлиги туман ҳокими, туман ҳокимлиги томонидан бириктирилган идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 4- сектор штаби аъзолари томонидан доимий равишда назоратга олинмоқда.     

              Туман ҳокими ҳузуридаги ҳафталик аппарат йиғилиши сектор котибларининг ҳафталик маърузалари эшитилиши йўлга қўйилиб, ҳафта давомида сектор штабида аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши, ишчи гуруҳ аъзолари давомоти муҳокама этилиб, шахсан туман ҳокими томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этилишида раҳбарлик қилиб сектор фаолиятига яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

                      Ҳабибулло Исаев – 4-сектор котиби