САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММОНИНГ ЕЧИМИ
2019-12-19 16:33:10 172
САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММОНИНГ ЕЧИМИ
Бу заминда умргузаронлик қилаётган ҳар бир инсоннинг мақсади ва нияти бир: озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш. Қариб ўттиз йилдирки, Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон заминнинг ҳар бир фуқароси ушбу эзгу мақсадларнинг рўёби йўлида астойдил меҳнат ва ҳаракат қилишаётир. Аҳоли муаммоллари билан ишлаш, улурнинг камчиликларини ечиш йўлидаги қилинаётган ҳар бир ҳаракат ҳам Ватан равнақи йўлидаги интилишларнинг ёрқин далилидир.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун мамлакатимизда аҳоли билан ишлаш, уларни камчилик ва муаммоларини аниқлаш, аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш тизими тобора ўз самара ва натижаларини бермоқда. Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини Сух туманининг энг чекка ҳудуддларидан ҳисобланади. Туман марказидан олисда жойлашганига қарамай, бу маҳаллада ўтаётган йилнинг шу даври мобайнида кўп ўзгаришлар рўй берди, маҳалла ободончилиги йўлида ҳам кўп ишлар қилинди. Маҳалла бу йили “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилиб, ушбу дастур асосида Ғазновдаги аксарият кўчалар асфальтланди, шағаллаштирилди, маҳаллага электр энергияси тизимини нормаллаштириш мақсадида трансформаторлар олиб келинди, суғориш ва ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Бироқ, маҳаллада ҳали қилинадиган ишлар кўп. Ҳа. дарвоқе, маҳаллада сел йўлини бунёд этилиши ғазновликларга катта совға бўлди десак, муболаға эмас. Маҳалла туман ҳокимининг секторига киради ва бу ҳудудда аҳоли муаммолари билан ишлаш тизими яхши йўлга қўйилган. Шу боис, ҳеч бир мурожаат ҳали бу ҳудудда эътиборсиз қолмаган.
Бибихон Таллиева шу маҳалланинг “Ғазнавий” кўчасида истиқомат қилади. Ташкил этилган сайёр қабулда момо туман ҳокимига мурожаат этиб, улар яшаётган кўча шағаллаштиришгга мўҳтожлигини таъкидлагандилар. Буни қарангки, айни шағаллаштриш ишлари авжига чиққан паллада момо туман ҳокими Фаррух Усаров билан яна учрашишди. Бу гал Бибихон Таллиева туман ҳокимига, шу эзгу амални ташкиллаган ташкилотчиларга ўз миннтадорчиликларини изҳор этишди. –“Президентимизга раҳмат, чунки уларнинг одилона сиёсатлари туфайли бугун бизнинг мурожаатларимиз ўз вақтида ҳал этилаябти”, - дейди момо учрашув чоғида.
Бугун Сух туманининг барча ҳудудларида шағаллаштириш ишлари қизғин паллага кирган. Ғазнов маҳалласи ҳам бугун ушбу дастурга киритилган бўлиб, салкам 4 километр йўлга шағал тўкиш режалаштирилган. Айни пайтда шағаллаштириш игшлари авжига чиқган пайт маҳаллада. Махсус техникалар орқали олиб келинган шағални аҳоли ҳашар ташкил этиб, ўзлари ёйишмоқда. Чунки шағал уларга бепул олиб келинаябти.
Маълумот ўрнида шуни таъкилдаш лозимки, режага асосан туман ҳудудида 72 киломтер йўллар шағаллаштирилади. Туман қурилиш бўлими мутахассисларининг маъумотига кўра, шу кунгача туманда шағаллаштириш ишлари 50 фоизга бажариб бўлинди.