Сайланажак депутат муаммони еча оладими?
2019-12-19 10:09:18 176
Сайланажак депутат муаммони еча оладими?
Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини туман марказидан салкам 50 километр узоқликда жойлашган бўлиб, маҳалла раиси Халилжон Бобоевнинг маълумотига кўра, маҳаллада 3161 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Оилалар сони 852 та ва хонадонлар сони 553 тани ташкил этади. Маҳалла туманнинг бирничи сектори – туман ҳокими секторига таркибига киради ва айтиш мумкинки, ўтаёган йилнинг шу даври мобайнида маҳаллада ободончилик йўлида кўп ишлар қилинди ва қувонарлиси, бундай ишлар бугун ҳам давом этаётир. Айганча, маҳалла бу йили “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган бўлиб, дастур асосида ҳам маҳаллада арзирли ишлар амалга оширилди.
Ғазновликлар бўлажак сиёсий кампания – сайловларга ҳам яхши тайёргарлик кўришмоқда. Маҳаллада ташкил этилган 447-сонли сайлов участкаси раиси Солижон Мўсоевнинг сўзлаига қараганда, ташкил этилган сайлов участкасида ишлар кўнгилдагидек кечмоқда. Ғазновдан бу йили 50 нафар ёшлар бирични марта овоз беришади. Сурмахон Зоҳидова ва Афзал Абдуғаффоровлар шу ёшлар жумласидан. – “Биз ўз овозимиз билан Ватанимиз келажагига ҳисса қўшмоқчимиз. Муносиб деб билган номзодларимизга овоз берамиз”, - дейишади биз билан сўҳбатда Сурмахон ва Афзалжонлар. Ҳа, ёшларимиз бу йилги сайловларга бефарқ эмас. -“Маҳалла ободлиги учун камарбаста бўладиган, халқ билан бир ҳаводан нафас оладиган депутат керак бизга”, - дейди маҳалла “Нуроний”-лари раиси Ҳамроали Абдувалиев.
Бугун Ғазнов маҳаласида 25-сайлов округидан халқ депутатлари Сух туман Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон либерал –демократик партиясидан кўрсатилган номзод Фаррух Усаров билан маҳалла аҳли учрашиб, номзоднинг сайловолди дастури билан яқиндан танишдилар. Фаррух Усаров ҳам учрашув давомида Ғазнов маҳалласи туманда алоҳида мавқега эга эканлиги, қилинажак ишлар Республика ҳукумати ва бевосита Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилиши ва бу ишларда маҳалла аҳли билан якдилу якжон бўлиб фаолият юритишини алоҳида таъкилади. Шунингдек, маҳалла аҳли депутатликка номзоднинг дастури билан ҳам танишдилар ва ғазновликларга бу сайловолди дастур буклет шаклида тарқатиб берилди.
Учаршув давомида маҳалла аҳли бу йили Ғазновда амалга оширилган ободончилик ишлари, сел йўлининг бунёд этилиши, кўчаларни асфальтланиши, сув муаммосининг ечилиши ва бошқа муваффақиятлар ҳақида гапириб, бевосита қилинган ишларда Президентимиз бош-қош бўлганликларини таъкидлаб, миннатдорчилик билдиришди. Учрашув давомида сайловчилар номзодга саволлар бериб, муносиб жавоблар олишди. Ҳа, агар депутат билан халқ ҳамтан ва ҳамнафас бўлишса, барча муаммо ва камчиликларга ечим албатта топилади.