ФВВ Сух тумани бўлимининг навбатдаги кўргазмали махсус-тактик ўқув машқиннинг намойиши
2019-12-17 17:18:47 254
ФВВ Сух тумани бўлимининг навбатдаги кўргазмали махсус-тактик ўқув машқиннинг намойиши
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссияси йиғилишининг 2019 йил 19 ноябрдаги 342/01-49-сонли баёнида, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича туман комиссияси 130/1-Б-сонли йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини, Сўх тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил 4 декабрь кунидаги “Туман Фуқаро муҳофазаси хизматларининг доимий тайёргарлик тузилмалари билан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш тўғрисида”ги 11-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туманда 2019 йил 20 ноябрь - 20 декабрь кунлари “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги”ни ўтказиш муносабати билан бугун “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғида “Янги 2020 йил байрами ва “Президент арчаси” тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ФМ тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқда туман ҳокими – Фуқао муҳофазаси бошлиғи Фаррух Усаров, ДХХ туман бўлинмаси бошлиғи, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи қатнашдилар. Туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Фаррух Усаров томонидан 22 декабрь куни бўладиган сайловлар ва янги йил байрамини юқори савияда ўтказишни таъмилаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни берди.
Ўқув машқининг мақсади ва вазифалари этиб:
тинчлик давридаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун ҳаракат қилиш режаларига аниқликлар киритиш;
туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
байрам тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш юзасидан доимий тайёргарликдаги тузилмаларнинг тайёргарлигини текшириш;
туман фуқаро муҳофазаси йиғма командаси ва доимий тайёргарликдаги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шайлиги, махсус техникаларининг созлиги, керакли асбоб-анжомлар билан таъминланганлигини ўрганиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри харакат қилишга тайёрлаш;
фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш йўналишларига, кўчиришга жалб қилинадиган куч ва воситаларнинг сонига, вазифаларига аниқликлар киритиш ҳамда алоқа ва хабар бериш тизимини текшириш, маълумот алмашувини йўлга қўйиш. Ўқув машқ қуйдаги ўқув нуқталарда ўтказилди.
Биринчи ўқув нуқтаси: Махсус-тактик ўқув машқининг режасига асосан туман фуқаро муҳофазаси раҳбарлари ва доимий тайёргарликдаги Фуқаро муҳофазаси хизматлари куч-воситалари “Йиғин” сигнали бўйича белгиланган жойга фавқулодда вазиятларни бартараф этишга етиб келишди. Махсус-тактик ўқув машқига жалб этилган хизматлар ва ташкилотларнинг доимий тайёргарликдаги тузилмалар куч-воситалари саф кўригини ўтказилдииб, тузилмаларни куч-воситаларнинг асбоб-анжомлари, эҳтиёт қисмлари, ёқилғи мойлаш-махсулотлари билан таъминланганлиги, мавхсус автотранспорт воситаларининг шайлиги, мавсумий техник кўрикдан ўтказилганлиги ўрганиб чиқилади.
Иккинчи ўқув нуқтаси: Байрам тадбирлари ўтказилаётган жойда электр тизимида қисқа туташув натижасида авария содир бўлган. 1 кишини ток урган. Электр таъминоти хизматининг аварияни бартараф этишдаги харакати. Тиббий хизмат ток урган фуқарога тиббий ёрдам кўрсатади.
Учинчи ўқув нуқтаси: Электр тизимида содир бўлган авария натижасида ёнғин содир бўлган. 2 нафар фуқаро жабрланган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ёнғини бартараф этишга киришади ва жабрланганларни қутқариш ишлари бажарилади.
Тўртинчи ўқув нуқтаси: Байрам тадбирлари ўтказилаётган ҳудудда юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатида 1 нафар аҳолини ток урган, 2 нафар ёнғиндан жабрланган, 1 нафар ис газидан заҳарланган. Тиббиёт хизмати ходимлари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, беморларни шифохонага олиб кетишди.
Махсус-тактик ўқув машқига туман ҳокимлиги, Фуқаро муҳофазаси хизматларнинг доимий тайёргарлик ва авария-тиклаш гуруҳлари, тегишли корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари қатнашди. Ўқув мақшида 79 нафар шахсий таркиб ва 16 та турли русумдаги махсус техникалар жалб этилди. Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ташкил этилган машқлар натижаларига кўра ва кўзатувчилар фикрига асосланиб шуни айтиш лозимки Сўх туман Фуқаро муҳофазаси доимий тайёргарликдаги тузилмалари фавқулодда вазиятлар вақтида ҳаракатқилишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.
Ж. Жалолов – ФВВ Сух тумани бўлими бошлиғи, подполковникз