Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда депутатликка номзодлар ичида аёллар ҳам бор

×

 2019-12-16 17:20:24    191

PDF yuklash
Chop etish


Сухда депутатликка номзодлар ичида аёллар ҳам бор

         Сух туманида ҳам Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш ишлари айни авжига чиқган палла. Сайловларнинг энг муҳим жиҳати – сайловчиларнинг депутатликка номзодлар билан учрашиши ва уларнинг дастурлари билан бевосита ошно бўлишидир. Албатта, ҳар бир сайловчи кимга овоз беришини билиши лозим. Айтиш мумкин, ҳаёт тажрибаси ва тарихда қолган, ўтган сайловлар кампанияси сайланган депутатларга нисбатан аксарият сайловчиларда ишончсизлик ҳиссиётини ўйғотиб улгурган. Бутунлай янги тизим асосида ўтилажак сайловлардан эса, халқимизнинг умиди катта. Албатта, сайланажак депутатларга ҳам халқимиз катта ишонч билдириб, овоз беришади.

         Сухда ҳам ҳар куни ҳудудларда бешта сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодлар билан учрашувлар ташкил қилиниб, ўтказилмоқда. Туманда 30 та сайлов ўтказувчи сайлов участкаси ташкил қилинган бўлиб, бу участкалардан иккитаси ёпиқ сайлов участкасидир. Бу сайлов участкалар  тумандаги ҳарбий қисмларда жойлашган.

Қизилқиёқ маҳалласидаги 12494-ҳарбий қисмида жойлашган 882-сайлов участкасида 44-Сух сайлов округидан Халқ Депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига “Миллий тикланиш” партиясидан кўрсатилган номзод Джелоновна Гулноза Усмонованинг ҳарбийлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув самимий ва хуш кайфият рўҳида бўлиб ўтди.

      Учрашгув аввалида депутатликка номзоднинг ишончли вакили аскар ва зобитларга Гулноза Усмонова ҳақида тўлиқ маълумот берди. Шудан сўнг, бевосита депутатликка номзод Г. Усмонова ҳарбийларга ўзининг сайловолди дастури ҳақида маълумот бериб, қилинажак ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Қайд қилиш лозим, Г. Усмонова учун ҳарбийлар ҳаёти бегона эмас, чунки номзод ҳарбий хизматчининг умр йўлдошидир. Номзоднинг сўзларида “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғоясини амалга ошириш, давлат тили мақомини ошириш, инсон манфаати устувор бўлган барқарор миллий иқтисодий ривожланишни таъминлаш, халқ табобатини ривожлантириш, аёлларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш орқали оила институти ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашдек дастурий амаллар қайд этиб ўтилди. Ҳарбийлар ҳам ўз навбатида саволлар билан номзодга мурожаат этиб, жавоблар олишди.