Давлат хизматлари маркази – халқ хизматида
2019-12-14 11:39:37 226
Давлат хизматлари маркази – халқ хизматида
Республикамизда халқ манфаатини доимо кўзлаб фаолият юритадиган тизим - Давлат хизматлари агентлиги 2 ёшга тўлди. Тарих учун жуда қисқа муддат бўлган бу вақт фосиласида тизим мутасаддийлари ва фуқаролар учун салмоқли йил бўлди. 2017-2019 йиллар давомида Давлат хизматлари марказлари ҳар бир хонадонга кириб борди. Уларга сифатли, шаффоф ва замонавий хизматлар кўрсатилди. Марказнинг Сух туманида фаолият юрита бошлаши ҳам соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир. Марказ ходимлари туманда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг эътибор ва ғамхўрликлари туфайли бугун янги ва замонавий иншоотда иш олиб боришаябти. Бугунги марказларга “Бугунги энг биринчи мижоз”, “Байрам кунининг энг ёш мижози”, “Байрам кунининг энг ёши улуғ мижози” каби ўндан ортиқ наминациялар бўйича ҳамюртларимиз тақдирландилар. Ҳар бир марказ ўзига хос тарзда байрамона безатилиб, фуқароларга ширинликлар улашилди. Байрам давом этмоқда... Барчамизга яна бир бор ушбу муборак кунлар қутлуғ бўлсин!
О. Моминбоева - Сӯх туман давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси