”Фаришта” – фариштачалар макони
2019-12-12 15:25:13 191
”Фаришта” – фариштачалар макони
Баркамол, ҳар томонлама етук кадрларни тарбиялаш, муносиб фарзандлар ва ворислар, Ватан корига ярайдиган, Ватанимиз порлоқ келажагини таъминлай оладиган авлоднни вояга етказиш ҳар биримизнинг муқаддас бурч ва вазифамиздир. Зотан, давлат сиёсати даражасига кўтарилган бу масала Президентимизнинг доимий эътиборида. Шу боис, бугун Республикамизда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва бу масканларга болаларни жалб этишдаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётир. Мактабгача таълим Вазрилигининг ташкил этилиши ҳам шу долзарб масалани кўзлаб амалга оширилган ислоҳотлардандир.
Айтиш жойиз, Сух туманида ҳам ушбу йўналишда кўп арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун туманда давлат тасарруфида бўлган мактабгача таълим муассасалари қаторида нодавлат мактабгача таълим даргоҳлари ҳам фаъолият олиб бораябти.
Сух туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 23 та давлат таълим ташкилоти ва 8 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритади. Бу масканларда 226 тнафар педагог ходимлар 2570 нафар болажонларнинг тарбиясига камарбаста.
2019 йилнинг 9 ойи давомида туман миқёсида мактабгача таълим бўлими томонидан 5 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилинди. Жумладан, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Олмахон Назарова хонадонида “Гулназ” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилиб, унда 3 нафар аёллар доимий иш жойи билан таъминланиб, 18 та болаларнинг тарбияси йўлга қўйилган. Шунингдек, шу маҳалланинг Холисхон Ваҳобжонова хонадонида ҳам “Қалдирғоч” номли оилавий нодавлат мактабгача ташкилоти фаолият бошлаб, 20 нафар бола қамраб олинган ва 4 та янги иш ўрни яратилган.
Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Минура Муҳриддинова хонадонидаги “Болажон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар болажонларимиз 3 нафар мутахассислардан тарбия олишмоқда. Зафаржон Ашўров Гулистон маҳалласида умргузаронлик қилади. Бугун ушбу тадбиркор ташаббуси билан маҳаллада “Ҳамал” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Бу ташкилотга 25 нафар бола қамраб олинган. 4 нафар фаолият юритишади бу оилавий муассасада.
“Фаришта” номланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинининг Зинура Метинова хонадонида ташкил қилинди. Бу ерда 3 нафар аёлларимизнинг доимий иш ўрни яратилиб, 25 нафар болажонларнинг таълими йўлга қўйилган.
Туманда 2019 йилнинг 9 оий давомида жами бўлиб, 5 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, 17 та иш ўрни яратилди ва 113 нафар боланинг тарбияси амалга оширилмоқда. Статистик маълуотларга кўра, туман мактабгача таълим муассасаларига ўтган 2018 йилда болаларнинг қамрови 28 фоизни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигига келиб,. 36 фозни ташкил қилиниши соҳага бўлган эътибор ва ғамхўрликларнинг амалий тасдиғидир ва бугунги кунда туман миқёсида яна иккита янги замонавий мактабгача таълим муассасасининг қурилиши давом этаётир.