Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги сана тарихда

×

 2019-12-11 09:46:20    241

PDF yuklash
Chop etish


11 декабрь 1994 йил - (ЮНИСЕФ) - БМТ Болалар фонди ташкил топган кун

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистон халқи ва ҳукумати билан ҳамкорлигининг 20 йиллиги муносабати билан ўзининг уч тилдаги сайтини тақдим этади. Мазкур йилда яна бир юбилей - БМТ Бош Ассамблеяси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилганининг 25 йиллиги нишонланади. Бугунги кунда конвенция дунё миқёсида энг кўп мамлакатлар қўшилган халқаро ҳужжат бўлиб ҳисобланади. 192 мамлакат ҳукуматлари, хусусан қийин аҳволда қолган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олган. УзДаилй хабар беришича, янги www.unicef.уз сайтида ўзбек, инглиз ва рус тилларида ахборот берилган бўлиб, у фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб беради. Интерфейснинг умумий кўриниши ва дизайни содда бўлган ҳолда, унинг навигация, маълумот  излаш ва ишлатиш функсиялари жуда осондир. Сайт тузилмаси нафақат мутахассислар ва Интернетнинг фаол фойдаланувчилари учун, балки болалар, катта ёшдагилар ҳамда компютердан фойдаланишни энди ўрганаётганлар учун қулай қилиб яратилган. Шунингдек ахборот технологияларини билиш имкониятлари кенг бўлмаган  қишлоқ аҳолисининг имкониятилари ҳам эътиборга олинган. ЮНИСЕФнинг маҳаллий сайти портал бўлиб, болалар, ўсмирлар, ота-оналар, мутахассислар, шунингдек қарорлар қабул қилувчи расмий шахслар учун қизиқарли ва фойдали бўлган ахборотга эга. Ўзбекистондаги болалар вазиятининг шарҳи ҳамда ЮНИСЕФнинг ҳамкорлар билан биргаликда бола ҳуқуқларини илгари суришга ва уларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган дастурлари  тўғрисида сайтда маълумот берилган. Шунингдек турли нашрлар ва мултимедиа материаллари тўплами, асосий ҳамкор ташкилотлар рўйхати тақдим этилган. Ота-оналар бола тарбиясидаги энг илғор тажриба билан танишишлари, болалар ва ўсмирлар эса ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини янада яхши ўрганишлари мумкин. Сайт уларни яшаш жойларидаги жамоат тадбирларида иштирок этишга рағбатлантиради. “Болалар ва оилаларнинг имкониятларини кенгайтириш ЮНИСЕФнинг дунё миқёсидаги, хусусан Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир”, - деди ЮНИСЕФнинг мамлакатдаги ваколатхонаси раҳбари Роберт Фудерич. - Қимматли ресурслар ва ахборотни тақдим этиш орқали бизнинг янги сайтимиз ана шу мақсадга эришишга кўмак беради”.

Мақсад ва вазифалари:

UNICEF Ўзбекистонда 1994 йилдан  буён самарали фаолият юритиб келади. Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш ва салоҳиятларини ҳар томонлама ривожлантириш учун имкониятларини кенгайтиришга қаратилган фаолият юритиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси UNICEFga тегишли мандат (ваколат) тақдим этган. Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш орқали UNICEF болалар ва уларнинг оилаларининг ҳуқуқлари ва фаровонлиги билан боғлиқ бўлган масалаларда Ўзбекистон ҳукуматига республика ва маҳаллий даражаларда ёрдам бериб келмоқда. Ушбу эзгу амалиётлар жамоат ташкилотлари, парламент, жамият, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда ривожланиш бўйича кўп томонлама ва икки томонлама ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилади. Ҳозирги вақтда амалга оширилаётган ва 2010-2015 йилларга мўлжалланган Мамлакатлараро ҳамкорлик дастури миллий устуворликлар ва Минг йиллик ривожланиш мақсадларига (МРМ) жавоб беради. Дастурнинг асосий вазифаси - тенглик тамойилларига риоя қилган ҳолда бола ҳуқуқларини изчил амалга ошириш. Шундай йўналишга қаратилган дастурнинг амалга оширилиши юқоридаги тамойиллар асосида мамлакат МРМга эришишига муносиб ҳисса қўшади. Ушбу дастур бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция ва аёлларга нисбатан дискриминациянинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ тенгликка эришиш ҳамда болалар ва аёлларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган тадбирларни режалаштириш, ўтказиш ва назорат қилиш соҳасида миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш вазифаларини қамраб олган.

11 декабрь - “Доимо Осиё” фильмининг премьераси бўлиб ўтган кун

11-декабр куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги “Киночилар уйи”да Ўзбекистондаги Xўжа Гур-Гур ота массивидаги тадқиқотлар бошланишининг 30 йиллигига бағишланган “Доимо Осиё” ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳудуддаги дастлабки ғорлар 1984 йилда ураллик ғоршунослар Игор Лавров ва Сергей Матрёнин томонидан очилган бўлиб, кейинчалик уларнинг ҳамкасблари бошқа кўплаб ғорларни топган. 2014-йилги экспедитсия вақтида Лариса Позднякова филм учун суратга туширган бўлса, Светлан Логинова нафақат сценарий ёзган, балки режиссёрлик ҳам қилган. Улар Ўзбекистондаги ғорларда бир километргача чуқурликка тушган бўлиб, энди икки километргача боришни режалаштирмоқда. Дарк Стар (Қора юлдуз) ғори Сурxондарё вилоятидаги Бойсунтоғ тизмасида жойлашган бўлиб, унга кириш 3700 метр баландликда, 300 метрлик деворнинг деярли қоқ ўртасида жойлашган. Ушбу ғорнинг 2300 метргача бўлиши таxмин қилинаётган чуқурлиги жаҳон рекордини ўрнатиши мумкин.