«Мадҳияни кўйлайлик»
2019-12-10 18:48:02 188
«Мадҳияни кўйлайлик»
Дунёда шундай улуғ қўшиқ борки, уни инсон қўлларини кўксига қўйиб, бутун вужуди билан, фахр ва ифтихор ила кўйлайди. Бу қўшиқ спорт майдонида зафар қучган спортчилар шарафига, буюк халқнинг энг чиройли кунларида - тарихий саналарда кўйланади. Бу давлат мадҳиясидир. Давлат, бутун бир халқни мадҳ этувчи қўшиқдир мадҳия. Бугун, 10 декабрь Ўзбекистонимизда унутилмас кун сифатида нишонланади. Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг қабул қилинишига 27 йил тўлди. Эрталаб ҳар бир инсон мадҳия овози ила ўйғониб, Ватан равнақига ҳисса қўшиш сари чоғланади. Буюк халқнинг бус-бутун тархихи мужассам бу сеҳрли қўшиқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг 27-йиллигига бағишлаб, Фарғона вилоятининг чекка ва сўлим гўшаси – Сух туманида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирлар айниқса, тумандаги таълим муассасаларида кенг ва хуш кайфият билан ўтказилди.
“Мадҳияни кўйлайлик”. Туманда жойлашган 30-сонли мусиқа ва санаъат мактабида ўтказилган тадбир шу мавзў остида бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Фаррух Усаров, туманда жойлашган УЎТ мактаблари ўқитувчилари, ёшлар иштирок этишди. Туман ҳокими тадбир аввалида сўз олиб, 10 декабрь ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун унутилмас кун эканлиги ҳақида гапириб, Ўзбекистон Мадҳияси ҳар бир инсон қалбида ватанпарварлик ва Ватанга бўлган дахлдорлик ҳиссини уйғотадиган ва бу ҳиссиётга куч-қувват бағишловчи манба, куч ва омил эканлигини таъкидаб ўтди. Сўнгра зал узра Мадҳиямиз овози янгради ва бу қўшиқни барча иштирокчилар хор жамоасига жўр бўлиб, ижро этдилар.
Тарихий санага бағишлаб, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сонли УЎТ мактаби ўқувчилари устозлари раҳнамолигида дастур тайёрлаб келиб, уни залда ўтирган барча иштирокчиларга тақдим этишди. Янраган кўй-қўшиқларда Давлатимизнинг мангу қўшиғи – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси тараннум этилди.
Бугун давлатимиз мадҳиясининг қабул қилиниганига 27 йил тўлди. Ишончимиз комилки, бу қўшиқ йиллар ва асрлар оша ҳар бир Ватандошимиз тилида мангу янграйверади.