Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“МЧС”-чилар сайловларга тайёргарлик кўришмоқда

×

 2019-12-10 11:04:32    180

PDF yuklash
Chop etish


“МЧС”-чилар сайловларга тайёргарлик кўришмоқда

  Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича вилоят комиссияси йиғилишининг 2019 йил 19 ноябрдаги 342/01-49-сонли баёни ҳамда “Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 2019 йил декабрь ойи давомида бажариладиган амалий тадбирлар режа жадвали”  ижросини таъминлаш юзасида Сўх тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2019 йил 4 декабрь кунидаги “Туман Фуқаро муҳофазаси хизматларининг доимий тайёргарлик тузилмалари билан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш тўғрисида”ги 11-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  Сух туманининг Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 23-сонли УЎТ мактабида  “Куз-қиш мавсуми ва сайлов тадбирларига тайёргарлик ва ўтказиш дарвида юзага келиши мумкин булган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда туман фуқаро муҳофазаси доимий тайёргарлик тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқ режасига асоан махсус-тактик ўқув машқига жалб этилган хизматлар ва ташкилотларнинг доимий тайёргарликдаги тузилмалар куч-воситалари саф кўригини ўтказилиб, тузилмаларни куч-воситаларнинг асбоб-анжомлари, эҳтиёт қисмлари, ёқилғи мойлаш-махсулотлари билан таъминланганлиги, махсус автотранспорт воситаларининг мавжудлиги, мавсумий техник кўрикдан ўтганлиги ўрганиб чиқилади.

Туман газ таъминоти корхонаси томонидан аҳоли (истеьмолчи)га суюлтирилган газни етказиб бериш тартиби, шартнома тузиш, йўриқномадан ўтказиш, газ баллонини ижарага бериш, газ баллонини тўлдириш ва истеъмолчи ҳонадонига етказиб бериш, уни ўрнатиш ва ишлатишни ҳамда бўшаган газ баллонларини йиғиб олиш тартиб қоидалари, газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича эслатма, буклетлар тарқатиш, газ сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш тартиби ҳамда газ таъминоти корхоналари томонидан суюлтирилган газ таъминоти меъёрлари кўрсатиб берилди. Суюлтирилган газда ишлайдиган газ анжомлари ва уларнинг дудбуронларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳам намойиш этилди. Газ таъминоти тизимида юзага келиши мумкин бўлган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар кўрсатиб берилди. Шарқобод қишлоғидаги 128 та хонадонга 128 дона газ баллонлари берилди, 9 дона ГТҚ йиллик техник кўрикдан ўтказилди ҳамда 175 та эслатма тарқатилди.


Туман ёнғинга қарши курашиш кўнгилилар жамияти табиий, суюлтирилган газ, кўмир ва бошқа ёқилғида ишлашга мўлжалланган печларни ва уларнинг дудбуронларини техник кўрикдан ўтказиш, тозалаш, тўғри ўрнатиш ва техник кўрикдан ўтказиш муддатларини кўрсатиб берилди ҳамда 98 та хонадондаги дудбуронлар кўрикдан ўтказилиб, тозаланди. 4 та носоз печка аниқланиб, камчиликлари жойда бартараф этиб соз ҳолга келтирилди.

Туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан тизимдаги юзага келиши мумкин бўлган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар кўрсатиб берилди ҳамда Шарқобод қишлоғидаги ТП-136 250 ква 04 квли коммутацион аппаратлари янгиланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан табиий ва ис газидан заҳарланиш, хаво-газ аралашмаси чақнаши, ёнғин, овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ходисалар оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирлари намойиш этилди.

Туман 15-КЁХҚ ходимлари томонидан хонадонда ёнғин содир бўлганда, ёнғини ўчириш  амалий ҳаракатлари кўрсатилди.

Туман ДСЭНМ томонидан Шарқобод қишоғидаги 41 та хонадонга уйма уй кириб ботулизм касаллиги тўғрисида, ис гази ва озиқ-овқатдан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Уйма уй юриш давомида 277 дона уй шароитида тайёрланган тузланган карам ва помидор маҳсулотлари аниқланиб, шундан 11-донаси бомбаж ҳолатга бўлганлиги сабабли истъемолдан олиниб, кумиб ташлаш йўли билан йўқ қилинди.

Ўқув машқ режасига асосан Шарқобод МФЙ 23-сонли мактабда жойлашган 442-сонли сайлов участксиада электр тизимида содир бўлган носозлик оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда туман электр таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ва тиббиёт ходимларининг ҳамкорликдаги  ҳаракатлари бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Туман ФВ бўлими, ИИБ, газ таъминоти ва ДСЭНМ ходимлари томонидан 442-сонли сайлов участка комиссия азолари ҳамда 23-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари билан “Ис гази ва озиқ–овқатдан заҳарланишни олдини олиш”, “Пиротехника воситалардан фойдаланмаслик” мавзўларида давра сўҳбат ўтказилди. Сўҳбатда 7 нафар 442-сонли сайлов участка комиссия азолари, 178 нафар ўқувчи ва 19 нафар ўқитувчилар қатаншишди.


Махсус-тактик ўқув машқига туман ҳокимлиги, Фуқаро муҳофазаси хизматларнинг доимий тайёргарлик ва авария-тиклаш гурўҳлари, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳалла аҳолиси қатнашди. Ўқув машқида 67 нафар шахсий таркиб ва 12 та турли русумдаги махсус техникалар, 216 нафар маҳалла аҳолиси жалб этилди. Ўқув машқ давомида 128 дона газ баллони берилди, 175 та эслатма тарқатилди, 98та хонадон ва 15-мактбдаги дудбуронлар тозаланди.

  Ж.  Жалолов – Сух туман ФВ бўлими бошлиғи, подполковник