- Bosh sahifa
- Yangiliklar
Ватан тақдири ва тарихидаги унутилмас сана
×
10 декабрь 1992 йил - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари-байроғи, герби ва мадҳиясига эга. 1992 йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини севимли шоиримиз Абдулла Орипов ёзган ва Мутал Бурхонов мусиқа басталаган. Мадҳия Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши ҳамда ёпилиши вақтида ижро этилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ушбу қонун талабларига риоя этган ҳолда давлат идораларининг, корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлашмаларида раҳбарларнинг Қарорига биноан ҳолларида ҳам ижро этилиши мумкин.
Ҳар саҳар янграган
Улуғ мадҳиям,
Ҳар сатри ҳикматга
Тўлиқ мадҳиям.
Энг гўзал қўшиғи
Озод илимнинг
Муқаддас мадҳиям
Қутлуғ мадҳиям.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи
Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
10 декабрь 1897 йил - халқаро футбол куни
Бугун 10-декабр Халқаро футбол куни. БМТ қарорига кўра миллионлар ўйини бўлган футболни ривожлантириш ва уни оммавийлаштириш, футбол орқали халқлар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш асосий мақсад қилиб олинган. Футбол инглиз тилидан олинган бўлиб foot – оёқ, ball – тўп деган маънони англатади. 80% футбол тўплари асоси Покистон мамлакатидан чиқади. Футбол йиғма команда бўлиб ўйналади. Футбол бўйича футбол тарихи эрамиздан аввалги асрларга бориб тақалади. 19 асрда Англияда замонавий футболнинг кўринишлари пайдо бўлди. 1930 йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказила бошланди. XIX асрда замонавий спорт тури ҳисобланади. Футбол билан бугунги кунда дунёда 300 миллионга яқин киши шуғулланади. Ўзбекистонда футболчилар сони 250 минг кишини ташкил этади. Бугунги байрам билан барча футболчилар, мураббийлар, журналистлар, мухлисларни муборакбод этамиз.
10 декабрь 1901 йил - Нобель мукофотини жорий этилган кун
1895 йилда Швед иҳтирочи ва фабрика эгаси Алъферд Нобель ўлими олдидан васият қилиб, фойда келтирадиган тадқиқотлар учун мукофат жамғармасини ташкил қилишни буюрган. Васиятномага биноан кўрсатилган фоизлар бешта тенг бўлакга бўлинади ва улар физика, химия, физиология ва медицина соҳасидаги шунингдек, адабиёт ҳамда инсоният тинчлиги йўлидаги кашфиётлар учун берилиши кўзда тутилган. (Дунё бўйича Нобель мукофати) 1900 йилда Нобель мукофати берадиган Нобель комитети ташкил қилинган. 1901 йил 10 декабрда биринчи маротиба Нобелъ мукофотини жорий қилиш Нобель вафот этган кунинг 5 йиллигида тайн этилган. Анъанага муофиқ, ҳозиргача Нобелъ мукофатини Осло шаҳрида Норвегия қироли ва унинг оила аъзолари иштирокида норвегия Нобелъ мукофоти камитети раиси тақдим қилади. Лауретга диплом, медалъ ва пул мукофатига чек берилди. Дунё мукофатини айрим шаҳслар ёки расмий жамоат ташкилотлари ҳам олишда ҳам мумкин. Мукофот топширилган кун Стокгольм ратумада Нобель зиёфати банкет уюштирилди. Унда Швеция қироли ва қироличаси иштирок этади. Швеция давлат раҳбарлари ҳам ташриф буюрадилар. Таниқли олимлар ва жамоат арбоблари ҳам ҳозир бўладилар. Нобелъ мукофотига кўп йиллар давомида Алъберт Энштейн, Лев Ландау, Пётр Копица, Мария Кюри, Илъя Мечников, Иван Павлов, Генрик Сенкевич, Иосиф Бродский, Борис Пастернак, Александр Солженицин, Иван Бунин, Тереза она, Теодор Рузвелът, Фритоф Нансен, Михаил Горбачев, Нелъсон Мандела ва бошқалар муяссар бўлганлар.
10 декабрь 1948 йил - Инсон ҳуқуқлари куни Инсон ҳуқуқлари куни БМТнинг бош ассамблеяси йиғилишда 10 декабр инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлашга келиб олинган. Барча давлатларда шу куни нишонлаб, тадбирлар ўтказишга мазкур кун 1948 йил 10 декабр инсон ҳуқуқлари декларацияси БМТ томонидан қабул қилинган кун тарафига белгиланган. БМТ томонидан ҳар бир йил инсон ҳуқуқларини белгиловчи шиорлар билан номланиши одат тусига кирган масалан 2011 йил. “Инсон ҳуқуқларини севамиз” 2012 йил “Менинг овозим аҳамият касб этади”, 2013 йил "Хуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун курашнинг 20 йиллиги". Ҳар беш йилда бир маротиба инсон хуқуқларини ҳимоя қилганларни тақдирлаш маросими 1966 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.