Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳоратли улоқчилар муносиб тақдирланишди

×

 2019-12-09 11:02:56    161

PDF yuklash
Chop etish


         Маҳоратли улоқчилар муносиб тақдирланишди

  Республикамизда ҳар йили декбарь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги холдимлари куни сифатида нишонланади. Бу йилги бободеҳқонларимизнинг байрами Конституция кунига тўғри келди. Қўшалоқ байрам шукўҳи барча Конституция байрами тадбири иштирокчиларини Бош Қомусимизга бағишланган тадбирдан сўнг туманнинг Малбуд маҳалласи томон етаклади. Бу маҳаллада қишлоқ Конституциянинг 27-йиллиги, ҳамда хўжалиги соҳаси ходимлари кунига бағишлаб, “Ҳосил байрами” ўтказилди. Қайд қилиш лозим, Сух туманида ҳар йили “Ҳосил байрами”га бағишлаб, турли хил тадбирлар ва спорт мусобақалари уюштирилади. Анаъага содиқ қолган ҳолда “Ҳосил байрами” шарафига улоқ-кўпкари ўйини ташкил этилди. Мусобақларга қўшни Қирғизистон Республикасидан ҳам номдор улоқчилар таклиф этилди. Сухнинг Малбуд тоғ этагида ўтказилган кўпкари мусобақаси ҳақиқий дўстлик кечасига айланиб кетди. Тадбирда ота-боболаримиздан қолган умрбоқий қадриятлар ва қардош халқлари дўслиги ҳақида гапирилиб, асрлар оша шаклланган дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш давр талаби эканлиги таъкидлаб ўтилди. Мусобақа ғолибларига қиматбаҳо совғалар тақдим этилди.

         Қўшалоқ байрамлар шукўҳи туман марказида давом этди. Ўтказилган тадбирда барча қишлоқ хўжалиги намоёндалари иштирок этишди ва уларга байрам дастурхони ташкил этилди. Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар, санъаткорларнинг дилтортар наволари, ҳамда самимий тилаклар ва ажойиб рақслар билан тадбир барча иштирокчилар қалбига бир олам қувонч бағишлади. Дарҳақиқат, ўтказилган байрамларнинг замирида инсон омили мужассам эканлиги ҳаммамизни бирдек қувонтиради. Зеро бу муқаддас заминда инсонданда азизроқ неъмат йўқ. Зўр кайфият билан ўтказилган тадбирларда иштирокчилар бундай ҳаёт ва замон учун фақат ва фақат шукрона келтириш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.