Сухда қўшалоқ байрамлар шукўҳи
2019-12-09 10:50:57 171
Сухда қўшалоқ байрамлар шукўҳи
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач ўз тақдирини ўзи белгилаш хуқуқини қўлга киритди. ХХI аср бизнинг ҳалқимиз учун инсон хуқуқлари устувор бўлган фаровон хаёт қуриш асри бўлади. Бунинг учун хаётда Конституция ва қонунларнинг устуворлиги таъминланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга хуқуқий хужжатдир. Унинг қабул қилиниши хуқуқий тикланиш ва тараққиёт сари дадил қадам бўлди. Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳаёти, униг шаъни, қадр – қиммати, ҳақ – хуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият сифатида мустаҳкамлаб қўйилган. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қадр – қимматини хеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Чунки унда халқнинг, миллатнинг яни сиз билан бизнинг хуқуқ ва эркинликларимиз мужассам этган. Зеро, Конституция – бизнинг ҳамроҳимизга айланиши ва яшаш тарзимизни қуришда асосий хаётий қўлланма бўлиши керак. Бугун бахтимиз Қомусининг қабул қилинишига 27 йил тўлди.
Конституциямиз қабул қилинган кун ҳар йили халқимиз томонидан катта байрам сифатида кўтаринки руҳда нишонланади. Айни дамларда юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрибди. Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тадбир ва анжуманлар бўлиб ўтмоқда.
Сух тумани маданият бўлимининг мажлислар залида Конституцияга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари вқакиллари, ҳарбийлар, корхона-ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик иштирок этишди. Шуни ҳам алоҳида таъкидла лозимки, Сух тумани тўрт томондан Қирғизиатсон Республикаси билан чегарадош ва туман тадбирларида қўшни давлат вакиллари иштироки анаъана тусини олган. Конституция байрами тадбирларида ҳам Қирғизистондан келган меҳмонлар қатнашишди. Тадбир аввалида туман ҳокими Фаррух Усаров сўзга чиқиб, Бош Қомусимизнинг фуқароларимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, ҳамда Конституциямизнинг 27-йиллиги билан муборакбод этиб,
ҳуқуқий давлатнинг белгиси - барча фуқароларнинг ирқи, миллати, динидан қатъий назар қонун олдидаги тенглигида эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, табдирда сўз олган бошқа иштирокчилар Конституциямизнинг беназир ҳуқуқий қадрият, муқаддас ҳужжат эканлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Конституцияни бахт Қомуси деб бежиз айтилмайди.
Қайд қилиш керак, ҳар йили Республикамизда Президентимизнинг ташаббуслари билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ҳодимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланади. Конституция байрами кунига тўғри келган бу байрам тантана файзига янгича шукўҳ бахш этди десак, муболаға эмас.
Шуни ҳам алоҳида таъкилаш лозимки, Конституция арафасида бир қатор турли соҳаларда фаолият юритадиган меҳнат фидойлари ва фаол ишчи-ходимларни давлат мукофотлари ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирлаш анъанага айланиб қолган. Тадбир давомида Сух туман ветеринария бўлими бошлиғи Ҳайитжон Ашўровга “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Шунингдек, бир қатор қишлоқ хўжалиги соҳасида фаол бўлган пиллакор ва ғаллакорлар, бободеҳқонлар ва боғбонларга, ижарачи-фермерларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топшрилди. Бундай эсдалик совға ва дипломлар туман шарафини вилоят кўрик-танловида ҳимоя қилган Чумоқча ва Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари – Ҳамроали Мирзобоев ва Субҳонали Нишоновларга топширилди. 23-сон УЎТ мактабининг ёш спортчиларига ҳам Республика миқёсида кураш бўйича ўтказилган мусобақалари ғолиблари сифатида фахрий ёрлиқ ва медаллар тақдим этилди.
Конституция байрамига бағишлаб концерт дастури туман маданият бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга тақдим этилди. Тадбирга ташриф буюрган 18-сон УЎТ мактаби ўқувчи-ёшлари томонидан саҳнада бахтимиз Қомуси шеър ва қўшиқлар ила тараннум этилди.
Ҳа, Конституциямиз барчамиз учун муқаддас қадриятдир. Уни асраб-авайлашимиз, ўқиб-ўрганиб, мазмун-моҳиятни теранроқ тушунишимиз даркор. Бахтимиз Қомусида белгиланган ҳуқуқлардан самарали фойдаланиш, ўз бурчларимизни виждонан, масъулият билан бажариб, уни келажак авлодга улуғ неъмат сифатида етказиш ва Қомусимиз билан фахрланиш давлатимизнинг ҳар бир фуқароси учун шарафдир. Байрам шукўҳи туман маҳалла ва қишлоқларида давом этаябти.