Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

9 декабрь тарих саҳифаларида

×

 2019-12-09 10:29:41    206

PDF yuklash
Chop etish


9 декабрь 1884 йил - Биринчи ғилдиракли конкилар иxтиро қилинган кун

            9 декабрь 1884 йил  130 йил аввал, 1760 йилда кашфиётчи Джозеф Мерлин Лондонда бўлиб ўтган маскарадга темир ғилдиракли ботинкада йўл олди. Шундай қилиб ғилдиракли конкилар пайдо бўлган. У залда конкида учиб, қўлида скрипка чалган у ўзини тўхтатиб қола олмастан катта тош ойнага урилиб кетган. 1863 йилда амеркалик Джеймс Плаймптон тўрт ғилдиракли конкини ихтиро қилган унда икки қатор ғилдиракчилар бўлган. Плаймптоннинг конкиларида бўлиш имконияти бор эди, шунингдек олдинга ва орқага буриш ҳам мумкин эди. 1884 йилда роликларни шарикподтипникларга алмаштирилгандан сўнг, юқори тезликда юриш имконияти пайдо бўлди. 1884 йил 9 декабрда Роллерларнинг биринчи ассоцацияси ташкил топди. Чикаголик Левант Ричардсон ўзининг роликли конкиларига потент олинган. Унинг конкисига пўлат ғилдиракчалар қўйилган эди. 1902 йилда унинг шаҳрида роллердром очилган. У ерда 7000 киши конки учган. 1908 йилда Мэдисон Сквер Гарден хиёбони оммавий ролик учиш жойига айланган эди. Америка ва Европада юзлаб шундай кўнгил очиш жойлари ташкил қилинган. 1960 йиллардан роликларни пластмассадан ясай бошлашди. 1990 йилларгача барча ролликли батинкалар қаттиқ тоғ-чанғичилариникига ўхшаш бўлган. 1995 йилдан К2 фирмаси юмшоқ матодан ишланган роликли ботинкаларни юзлаб чиқара бошлаган.

9 декабрь 1968 йил - компьютер сичқончаси кашф этилган кун

            Энгельбарт  жахонда биринчи бўлиб компьютер сичқончасини кашф этди. 1968 йил 9 декабрда Американинг Стэнфорд тадқиқотлар институтидан кашфиётчи  Дуглас Энгельбарт Сан Франсискода ҳисоблаш техникаси конференциясида дунёда биринчи бўлиб, компьютер сичқончасини қандай ишлашини намойиш этди. Бу кашфиёт ғилдиракчалар ўрнатилган бир тугмачали кубикча эди. Компьютер сичқончаси ўз номи билан-сичқончани думини эслатади. Биринчи сичқончани инжинер Билл Инглиш  йиғган, унинг имкониятларини намойиш этиш дастурини Джефф Рулифсон ёзган. Қурилманинг ичида иккита металдан ясалган диск бўлиб, қурилмани олдинга харакатлантирилганда битта диск қайрилган, иккинчи диск эса қурилмани ўнга ва чапга харакатлантиришга ёрдам берган. Энгельбартнинг биринчи сичқончаси кейинчалик Xerox компаниясини қизиқтириб қолди. Компаниянинг тадқиқотчилари сичқончанинг конструкциясига ўзгариш киритдилар ва у хозирги замон сичқончаси кўринишига эга бўлган. 1970 йилларнинг бошида  Xerox компаничси сичқончани биринчилардан бўлиб шахсий компьютернинг қисми сифатида тақдим этдилар. Сичқончада учта тугмача  бўлиб ғалтакчалар ўрнига, шарик  дисклар ўрнига ролик ўрнатилган бўлиб, унинг нарҳи 400 долларга баҳоланган! 1983 йилда  Apple фирмаси Lisa компьютерлари учун бир тугмачали сичқончаларни яъни ўз шахсий моделларини чиқарди. Бу сичқончаларнинг нарҳи 25 долларга арзонлаштириш имконини берди. Apple Macintosh ва кейинроқ ОС Windows IBM PC компанияларининг сичқончаларини ишлатиш кенг оммалашди. Ҳозирги кунда компьютер сичқончаларининг икки хили: механик ва оптик турлари ишлатилмоқда.