Ногиронлар доим эътибор ва эъзозда
2019-12-03 16:14:06 168
Ногиронлар доим эътибор ва эъзозда
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Меҳр-мурувват ойлиги”ни ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган оммавий-маданий, хайрия тадбирларини ташкил этиш, бу борада Давлат органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасидаги хамкорликни ривожлантириш мақсадида жойларда хайрия тадбирлари, учрашувлар, турли кўргазмалар ташкил этилмоқда.
Бугун туман маданият бўлимининг мажлислар залида ушбу санага бағишлаб тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, кенг жамоатчилик, Афғонистон уруши қатнашчилари ва маҳаллалардан ташриф буюрган ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Ф. Усаров сўз олиб, бугунги кунда Президентимиз томонидан ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга, ногиронларга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, қилинаётган барча ишлар инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан ҳам аҳамиятли эканлигини қайд этиб ўтди.
-“Сух туманимизда ҳам ижтимоий кўмакка мўҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга нисбатан меҳр-мурувват кўрсатиш, уларга кўмак қўлини чузиш, якка ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиш, хаста-бемор ётган ватандошларимизга нисбатан эътиборли бўлиш яхши анъанага айланиб қолган. Бундай инсонлар ҳар доим эътиборимиз марказида бўладилар. Қайд қилиш лозим, ўтган вақт давомида туманимизда бевосита мўҳтарам Президентимизнинг эътиборлари туфайли ўнлаб ватандошларимиз ўзларининг уй-жойларига эга бўлишди. Бугун уларнинг юз-кўзидаги табассум ва хурсандчиликни кўриб беихтиёр қувонасан киши. Албатта, эътибор ва рағбат бўлган жойда, меҳр-оқибат мустаҳкам бўлган юртда юксалиш ва ривожланиш бўлади”-дея таъкидлади туман ҳокими сўзлари давомида.
Тадбир давомида Моҳчехра Исмоилжонова, Муродали Содиқов, Салима Каримова ва Мамадали Раҳмадалиевларга ногиронлик аравачаси, Ҳайда Мадаминова, Мавсума Аҳмадбекова ва Олия Алимамадоваларга эшитиш мосламалари тақдим этилди. Шунингдек, бир гурўҳ Афғон уруши жангчилари ва ижтимоий кўмакка мўҳтож оилаларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди. Тадбир санъаткорларнинг дилторлар наволари ва дилрабо қўшиқлари билан давом этиб, иштирокчилар кўнглида катта таассурот қолдирди ва айтиш мумкинки, ўтказилга тадбир ҳар бир иштирокчига катта кўтаринкилик ва кайфият бағишлади.